Алиша Киз Чемпионлар лигаси финалидан олдин қўшиқ куйлайди

Aslanov Jasurbek
27 апр 2016, 15:18
Америкалик машҳур хонанда Алиша Киз 28 май куни Миланда Чемпионлар лигаси финал учрашувидан олдин "Сан-Сиро - Жузеппе Меацца" стадионида ўз қўшиқлари билан меҳмонларни хурсанд қилади.

Финал баҳси жаҳоннинг 220дан ортиқ мамлакатида намойиш этилади ва бу ҳодисани 180 млн.га яқин киши томоша қилади. Чемпионлар лигаси финали жаҳоннинг энг машҳур спорт трансляцияларидан бирига айланади.

"Чемпионлар лигаси финалида қўшиқларим билан барчани мамнун этишимдан хурсандман. Бу воқеани жаҳоннинг барча нуқталарида томоша қилишади" - дейди Киз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com