Александр Мостовой: «Саудия Арабистони – энг кучсиз жамоа. Бу юз фоизли 3 очко»

Narzulla Saydullayev
1 дек 2017
Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой Саудия Арабистонини жиддий рақиб сифатида кўрмаяпти.

«Саудия Арабистони – барча жамоалар орасида энг кучсизи. Улар рейтингда анча пастдалар.

Биринчи ўйин бу жамоа билан. Бу ўйинда аниқ 3 очко олиш шарт, 99 фоиз ғалаба бизда. Бу энг кучсиз терма жамоа», – дейди Мостовой.

ЖЧ-2018 қуръага кўра Россия, Саудия Арабистони, Миср ва Уругвай "A" гуруҳидан жой олишди. 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: matchtv.ru