

"Бу фалокат. Ақл бовар қилмайди. Ўтган ҳафта "Лидс" ва "Бёрнли" ўртасидаги ўйинни томоша қилдим. "Бёрнли"нинг голи "Лидс" дарвозабони уларнинг ўйинчисига қўполлик ишлатган эпизодда бекор қилинди. Ақл бовар қилмайди", - деди Фергюсон.

"Бёрнли" АПЛ 15-тури доирасида "Лидс"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳсдаги ягона голни 5-дақиқада Патрик Бэмфорд пенальтидан киритди.



