Альберто Заккерони: "Хонда – терма жамоамизнинг муҳим футболчиси"

Aziz Tukhtamuradov
19 июн 2014
Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Грецияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Хондадан аввал ўз ишини қандай бажарган бўлса шундай ҳаракат кутаман. У биз учун жудаям муҳим футболчи.

Сўнгги тўрт йилда Хонда ажойиб футбол намойиш этди. Шу сабали, уни жамоамизнинг муҳим футболчиси дейишимнинг ҳайрон қоларли жойи йўқ. У ажойиб футболчи.

Греция терма жамоаси доимо ўзининг курушувчанлиги билан ажралиб турган. Улар бирдамликда ҳаракат қиладилар ва бу уларга ғалаба олиб келади. Биз ушбу ўйинда вазиятларни голга айлантиришимиз жудаям муҳим. Греция – қийин рақиб.

Агар гуруҳдан чиқишни истасак келаси ўйин биз учун жудаям муҳим бўлади",– дейди Заккерони.

Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru