"Ал Ватан"га қарши ўйиндаги Ўзбекистон таркиби

Narzulla Saydullayev
9 янв 2014
Кеча Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси Уммоннинг "Ал Ватан" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Вакилларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйин учун Шухрат Мақсудов қуйидаги таркибни танлаган.

Ўзбекистон (бошланғич таркиб): Акмал Турсунбоев, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Диёр Туропов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Тохир Шамсиддинов, Абдулазиз Юсупов, Сардор Мирзаев.

Иккинчи бўлимда таркибимиз тўлиқ алмашган.

Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз 10 январь куни Дубайдан Уммонга учиб кетишади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia