"Ал Шабаб" мағлуб бўлди, Азиз Ҳайдаровда 85 дақиқа

Narzulla Saydullayev
3 апр 2015
БАА про лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби ўз майдонида "Эмирейтс" билан куч синашиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Азиз Ҳайдаров бу учрашувда 85 дақиқа ҳаракат қилди. Клуб 40 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

"Ал Шабаб" навбатдаги ўйинни 7 апрель куни Форс Кўрфази чемпионлар лигаси доирасида Қатарнинг "Ал Араби" клубига қарши ўтказади.

БАА про лигаси
"Ал Шабаб" - "Эмирейтс" 1:3
Голлар:
Исса Муҳаммад 73 - Шин Жин Хо 13, Луиз Энрике 39 пенальти, Александро 69.
Четлатиш: Муҳаммад Али Айид 37, Маҳмуд Қоссим 57 - Шин Жин Хо 83. 

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia