

"Ал Насср" клубининг беш нафар ўйинчиси – Раҳед ан-Нажжар, Ракан ал-Ғамди, Муборак ал-Буайнин, Салим ан-Наждий ва Муҳаммад Марран тиббий дастур асосида даволаниш ва тикланиш муолажаларини ўтамоқда.
Ar-Riyodiyah нашри манбаларига кўра, ан-Нажжар ва ал-Буайнин хочсимон пайларининг узилишидан даволанаётган бўлса, ал-Ғамди тизза тоғайидаги кучли зарба оқибатида тикланмоқда. Шунингдек, ан-Наждий бурнидаги синиш туфайли, Марран эса соннинг орқа мушагидаги йиртилиш сабабли ўтказилган жарроҳлик амалиётларидан сўнг реабилитация жараёнини бошдан кечирмоқда. Ушбу бешлик тиббий штаб назорати остида бўлиб, уларнинг умумий машғулотларга қайтиши муолажаларнинг самарадорлигига қараб белгиланади.
Саудия Арабистони клуби 12 октябрь куни Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида ўз майдонида Ўзбекистоннинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 23:15 да бошланиши режалаштирилган.



