"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди

Alisher
28 янв 2025
Душан Влахович Саудия Арабистонига йўл олишни рад этди.

"Ал Насср" юқори маош таклиф қилган ҳолда "Ювентус" ҳужумчиси билан шартнома имзолашга уринди, аммо сербдан рад жавобини олди.

Влаховичнинг Турин клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Форвард жорий мавсум А Серия доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: Sky Sport