"Ал Насср" тез орада Дель Пьеро билан музокара ўтказади

Sherzod Nurmatov
6 окт 2023
Машҳур италиялик янги иш топиши мумкин.

"Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро тез орада "Ал Насср" билан музокара олиб боради. Араб клуби "кекса синьора" собиқ сардорига спорт директори лавозимини таклиф қилди, деб хабар бермоқда "Calciomercato".

Дель Пьеро португалиялик юлдуз Криштиану Роналду томонидан илгари сурилган "Ал Насср" таклифини муҳокама қилиш учун яқин соатларда Ар-Риёдга учади.

Қайд этилишича, бир неча ой олдин Дель Пьеро "Ювентус"га қайтиш ҳақида ўйлаган, бироқ кейинчалик бу фикрдан воз кечишга қарор қилган.

"Sky Sport"нинг италиялик маслаҳатчиси сентябрь ойида УEФА профессионал мураббийлик курсига ёзилишга қарор қилди ва энди Саудия Арабистонида менежерлик тажрибасини орттиришга интилмоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Calciomercato