"Ал Иттиҳод" Гальярдонинг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди

Sherzod Nurmatov
10 июн 2024
"Ал Иттиҳод" Марсело Гальярдонинг мураббийлар штабига 30 миллион евро товон пули тўлаши маълум бўлди.

Клуб мавсум давомида мутахассис билан шартнома имзолади, бироқ чемпионат тугашига уч тур қолганида у ишдан бўшатилди. Аргентиналик мураббий 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган битимни бекор қилиш шартлари келишиб олинмагани учун жамоани бошқаришда давом этди.

Гальярдо бошчилигидаги штабда етти нафар мутахассис бор. Ҳозирча улар билан келишув бекор қилинмаган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Marca