

Манбага кўра, клуб бразилияликнинг трансфери учун 200 миллион евро тўлашга тайёр. Бу суммага футболчининг уч йиллик маоши киради. ПСЖ Неймарни "Ал-Ҳилол"га қўйиб юборишга тайёр, чунки улар Европада рақибларини кучайтиришни истамайди.
Неймарнинг асосий мақсади – MLS клубига ўтиш.
Неймар 2017 йилда 222 миллион евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди. Ўшандан бери у 173 та ўйин ўтказиб, 118 та гол урган ва 77 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг парижликлар билан келишуви 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.



