Аканжи: "Балки бош ҳакамни "Олд Траффорд" салобати босгандир"

Mirjalol Normatov
15 янв 2023
"Манчестер Сити" футболчиси Мануэль Аканжи дербида рақиб жамоанинг дастлабки голини инобатга олишганидан мамнун бўлмади.

"Бруну Фернандешнинг голини инобатга олишгани кулгили бўлди. Рэшфорд оффсайдда эди, хатто охирги сониягача у тўпни тўсиб турди.

Рэшфорд тўпга тегмаганлигини тушуниб турибман, бироқ у тўп ёнида 30 метр югурди. Бош ҳакам бу вазиятда бошқа футболчиларнинг тўпга нисбатан солиштирувини кўриши керак эди. Балки унга "Олд Траффорд" салобати босгандир", - деди Аканжи.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal