Агуэро: "Ибрагимович билан рақобат ҳақида ўйламаяпман, чунки ўзим билан курашяпман"

Aslanov Jasurbek
28 авг 2016, 17:43
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Манчестер Юнайтед" форварди Златан Ибрагимович билан рақобат ҳақида бош қотираётгани йўқ.

"Биз Ибрагимович билан мавсумни яхши бошладик, иккаламиз ҳам яхши ҳолатдамиз ва гол уряпмиз. Аммо у билан рақобат ҳақида ўйламаяпман. Ўзим билан курашяпман. Мавсумдан-мавсумга ривожланмоқчиман. Агар буни уддалай олсам, футболчи сифатида ўсишда давом этаман.

"Манчестер Сити"даги мақсадим - совринларни қўлга киритиш. Асосий вазифа эса - Чемпионлар лигаси, кейин АПЛ ва бошқа турнирлар" - дейди Агуэро.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal