

"Мен "шўнғиш"га ёки ҳакамни алдашга ишонмайман. Бундай футбол ўйнашни истамайман. Бу ғурурга боғлиқ савол: ҳимоячи менга тегса, ерга йиқилмасдан, оёқда туриб қолиб, гол уришга интиламан. Оилам ва дўстларим баъзида шундай сўрашади: "Нега йиқилмадинг? Пенальти ишлаган бўлардинг!". Аммо тўғрисини айтсам, буни қандай қилишни ҳам билмайман. Қандай "шўнғиш"ни билмайман. Бу мени феълимга мос эмас ва бу ишни қилишни ҳам хоҳламайман" - дейди Агуэро.



