

"Циндао Ҳуанхай" ўтган йил Хитой Биринчи лигасида ғолиб чиқиб, жорий мавсумдан эътиборан Хитой Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоа сафида испаниялик таниқли футболчи Жоан Верду, Кот-дИвуар терма жамоаси ҳамда "Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ аъзоси - Яя Туре ҳаракат қилади. Жамоани испаниялик Хуан Мануэль Лилло бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, АГМК бунга қадар Тошкентдаги тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмида "Оқ-тепа" (3:0) ҳамда "Сурхон"га (3:1) қарши назорат ўйинини ўтказиб, ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонганди. Ўйин 5 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Олмалиқликлар бундан ташқари Дубайдаги йиғин доирасида Туркманистон терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Маълумот ўрнида: АГМК 27 январь куни бошланган йиғин 11 февралга қадар давом этиши режалаштирилган ва йиғин доирасида яна қатор назорат учрашувлари белгиланган.

АГМКнинг Дубайдаги йиғинидан суратлар








