

Ўзбекистон чемпиони сифатида қатнашадиган АГМК ҳам ўз юришини бугун бошлайди. Александр Петров шогирдлари илк ўйинни Вьетнам чемпиони "Таи Сон Нам"га қарши ўтказишади.
"Спорт" телеканали АГМК иштирокидаги ўйинни 21:00да ёзиб олган ҳолда кўрсатади. Таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам бугун старт олиши ва ушбу мусобақа Тошкентда ўтказилиши сабаб "Спорт ТВ" АГМКнинг биринчи тур учрашувини тўғридан-тўғри эфирда намойиш эта олмайди.
Бундан ташқари, олмалиқликларнинг 2-турдаги ўйини ҳам ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда намойиш этилади. Фақатгина учинчи турга келиб АГМК иштирокидаги баҳс тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилади.
АГМКнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйинлар тақвими:
"B" гуруҳи
1-тур, 07.08.2019
10:00. "Нафт Ал Васат" - "Ал Райян"
15:00. "Таи Сон Нам" - АГМК ("Спорт ТВ"да 21:00да, ёзиб олинган ҳолда)
2-тур, 09.08.2019
10:00. АГМК - "Нафт Ал Васат" ("Спорт ТВ"да 22:00да, ёзиб олинган ҳолда)
15:00. "Ал Райян" - "Таи Сон Нам"
3-тур, 11.08.2019
10:00. "Таи Сон Нам" - "Нафт Ал Васат"
12:30. "Ал Райян" - АГМК ("Спорт ТВ"да тўғридан-тўғри эфирда)
АГМКга халқаро мусобақада омадли иштирокни тилаб қоламиз.




