

“Левандовскини қойилмақом тўпурар деб ўйлардим. Унда ақл бовар қилмас натижалар бор, аммо у “Микки Маус” лигасида ўйнайди.
Буни АПЛ ва Харри Кейн билан солиштиринг, у Премьер-лигада нечта гол урарди? Агар Кейнни “Бавария” ҳужумига қўйсангиз, у нечта гол урган бўларди?”, дейди Агбонлахор.
Польшалик ҳужумчи жорий мавсум Бундеслигада 27 ўйинда қатнашиб, 31+1 натижа кўрсатмоқда. Кейн эса АПЛ 2021/22 мавсумида 28 учрашувда 12 та гол урди ва 5 та пасни ўз ҳисобига ёздирди.



