Афсоналар изидан: "Пахтакор" 3 та ёш тоифасида олтин олди

admin
6 ноя 2026, 17:30
Ўзбек футболида Тошкент шаҳар чемпионатининг ўрни беқиёс.

Геннадий Красницкийдан тортиб Миржалол Қосимовгача, Александр Гейнрихдан то Аббосбек Файзуллаевгача. Уларнинг барчаси баҳорда бошланиб, кузнинг сўнгги ойида якунланадиган мусобақаларда тобланган.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси 3 ёш тоифасида мусобақалар ташкил этади. "Пахтакор" жамоалари эса бу мавсумда қуйидаги натижаларни қайд этди.

1. Катталар ўртасидаги 2-лига

"Пахтакор" фарм жамоаси ПРО Лигада иштирок этгани сабабли клуб сўнгги икки йилдан буён ушбу мусобақада қатнашмаяпти.

2. Ёшлар лигаси

Ушбу мусобақада 25 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этади. "Пахтакор" эса 17 ёшли футболчилари билан майдонга тушди.

3. U-13, U-14, U-15 ва U-16 мусобақалари

Ёшлар лигасида Отабек Мансуров ва Азиз Талхатов чемпионликни қўлга киритишди. Шунингдек, ПФЛ Лигасида кетма-кет икки мавсум чемпион бўлган U-19 жамоа яна финалга йўлланма олди.

Энг асосий мусобақа - болалар футболидаги Тошкент шаҳар чемпионатида "Пахтакор" 4 ёш тоифасидан 3тасида чемпионликни қўлга киритди.

Булар:

- Сарвар Ҳайдаров бош мураббийлигидаги 2010 йилда туғилган футболчилар;

- Раҳматулла Муҳаммадраҳимов бош мураббийлигидаги 2011 йилда туғилган футболчилар;

- Павел Пуришкин бош мураббийлигидаги 2013 йилда туғилган футболчилар.

Алексей Евстафеевнинг фаолиятини эрта якунлаши туфайли чемпионатни яхши бошлаган 2012 йилда туғилган футболчилар мавсумни кўнгилдагидек якунлай олмади.

2014 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги U-12 мусобақаси 9х9 форматида, конкурсдан ташқари тарзда ўтказилгани сабабли ушбу ёш тоифасидаги асосий жамоа 2013 йиллар мусобақасида тажриба тўплади.

"Пахтакор" академияси йил сайин ўз ишини янада яхшилаб, олдинга интилишда давом этмоқда. Энди эса олдинда ЎФА Кубоги мусобақаси турибди.

Яқинда академия жаҳоннинг энг яхши академиялари қаторида умумий кучли 50 таликка кириб, МДҲда биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›