Абрамович ва Конте Монте-Карлода учрашиш борасида келишиб олишди

Aslanov Jasurbek
29 фев 2016
Италия терма жамоаси устози тез орада "Челси" эгаси Роман Абрамович билан учрашади.

Италиялик мутахассис кўкларни бошқаришга рози бўлди, аммо томонлар ҳамкорлик шартларини келишиб олишлари керак. Ҳал қилувчи учрашув тез орада Антонио агенти истиқомат қилувчи Монте-Карлода бўлиб ўтади.

Абрамович Конте билан шахсан суҳбатлашиб, шартнома шартларини келишиб олмоқчи. Антонио "Челси"да уч йилда 20 млн. евро ишлаб олиши мумкин.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport