Абдухолиқ Қурбонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди”

Alisher
24 май 2022
Про лиганинг 9-тури доирасида «Машъал» - «Шўртан» (0:2) учрашувидан кейин ғузорликлар ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов фикрларига қулоқ тутдик.

Қурбонов мазкур баҳсда икки маротаба пенальтидан «газчилар» дарвозасини ишғол қилди. 

“Бугун шиддатли ва муросасиз баҳс бўлишини билардик. Чунки бу дерби ҳисобланади. Бу баҳсда муросасиз ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди. 

Икки маротаба пенальтини амалга оширдим. Албатта, бундай паллада футболчида ҳаёжон бўлади. Худога шукр, юзим ёруғ бўлди ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамоага ёрдам бердим. 

Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Аммо яхши ўйнаб ҳам ютқазиб қўйдик. Футболда натижа муҳим ҳисобланади. Афсуски, “Шўртан”да шундай ҳолат кузатилди. 

Мавсум бошида раҳбарият клуб олдига 5-ўринни қўлга киритиш вазифасини қўйган. Биз жамоамиз билан ҳамжиҳатлик билан буни бажаришга уринамиз. Олдимизда ўйинлар кўп. Натижаларимизни ижобий томонга ўзгартиришга ва мухлисларимизни янада хурсанд қилишга интиламиз", - дейди Абдухолиқ Қурбонов.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia