Абдуқодир Ҳусанов Қатарга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
30 янв 2024
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.

Терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугун Таиландга қарши ўйинда (2:1) сариқ карточка олди. 

Бу Ҳусанов учун мазкур турнирдаги иккинчи сариқ карточка бўлди. 

Шу сабабли, у чорак финалда мезбон Қатар терма жамоасига қарши бўладиган учрашувда майдонга туша олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, у Сурияга қарши ўйинда ҳам огоҳлантириш олганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia