Абдуллоҳ Олимов: "Машъал"га ёрдамим тегаётганидан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
25 мар 2017
Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Истиқлол" - "Машъал" (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Абдуллоҳ Олимов ўз фикрларини билдирди.

"Учрашув биз учун анчагина қизиқарли ўтди. Албатта бугунги ғалабадан барчамиз хурсандмиз, бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклаймиз. Убайдуллоевнинг жароҳати бизни ташвишга солди, Биз бутун жамоамиз билан унинг, соғайиб тезроқ сафимизга қайтишини тилаб қоламиз. Энди бор эътиборимизни олий лиганинг навбатдаги тур баҳсларига қаратамиз, ўйлайманки жамоамиз Муборакда албатта ғалаба қозонади", - дейди Олимов.

"Машъал" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia