Абдулло Набиев: "Ҳамма жамоани ютса бўлади, ҳатто "Локомотив"ни ҳам"

Narzulla Saydullayev
30 май 2018
Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашуви доирасида «Локомотив» ва «Шердор» баҳсидан олдин «Шердор» футболчиси Абдулло Набиев ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони  «Локоматив»га қарши майдонга тушасиз. Ўйиндан олдин  йигитларни кайфияти қандай ва жамоа ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

- Жамоамизнинг охирги ўйинлардаги ғалабаларидан сўнг  футболчиларнинг кайфийати аъло. Улар жанговор ҳолатда ва бугунги бахсга тўлиқ тайёр. Рақибимиз кучли ҳисоблансада, ижобий натижага эришиш учун яхши тайёргарлик кўрдик

- Биламизки «Локомотив» сафида тажрибали футболчилар йиғилган. «Шердор» жамоасини асосини эса ёшлар ташкил қилади. Шундай экан  эртанги  учрашувдан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Жамоамиз ПРО лига чемпионатида иштирок этаётган клублар ичида энг ёши ҳисобланади. Клубимиз футболчиларининг ўртача ёши 23 ёшни ташкил этади. Футболда майдон текис - тўп юмалоқ. Ҳар қандай жамоани ютса бўлади. Имкон қадар ҳаракат қиламиз «Локомотив» билан ўйиндан яхши натижага эришиб қайтишга.

"Шердор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia