

Ушбу мусобақа ҳар йили ўтказилади. Шу билан бирга Афсоналар Кубоги ғолиблиги учун FIFA виртуал футбол ўйини бўйича бир неча бора Ўзбекистон чемпиони ва жаҳон чемпионатлари иштирокчиси бўлган Абдусапи Қаюмов россиялик собиқ жаҳон чемпиони Роберт Фахретдиновга (Ufenok77) қарши баҳс юритади.
Финални Ўзбекистоннинг энг машҳур шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Даврон Файзиевлар шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, финал бўлиб ўтадиган куни FIFA 16 бўйича МДҲ Кубогига қуръа ташланади.



