

Учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилган Чиро Иммобиле мусобақадаги умумий голларини 188 тага етказиб олди. У А Серия тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 9-ўриндаги Алессандро Дель Пьеро, Альберто Джилардино ҳамда Жузеппе Синьори билан тенглашди. Мазкур натижа бўйича рекорд эса “Лацио” собиқ ҳужумчиси Сильвио Пиолага тегишли – 274 та гол.
Шунингдек, 32 ёшли Иммобиле А Серияда 300-учрашувини ўтказди. У жорий мусобақада 9 баҳсда қатнашиб, 6+3 натижа кўрсатмоқда.



