А Серия. Бугун “Рома” иштирокидаги баҳс билан 6-турга якун ясалади

Eldor Akmurzayev
12 сен 2022
Бугун, 12 сентябрь куни Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган охирги баҳс бўлиб ўтади.

Унда “Эмполи” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилади. Римликлар сафида жароҳати туфайли Жоржиньо Вейналдум, Эбрима Дарбо, Николо Заньоло, Никола Залевски, Мараш Кумбулья ва Стефан Эль-Шаарави бўлажак баҳсда қатнашолмайди. Ўйин эса Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

“Бўрилар” турнир жадвалида 10 очко билан 7-ўринда бормоқда, уларнинг бугунги рақиби эса 4 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда турибди. Жамоалар ўртасидаги ўтказилган охирги 10 ўйиннинг 8 тасида “Рома” ғолиб бўлган ва 2 баҳс дуранг билан тугаган.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia