

Учрашувни захира ўриндиғида бошлаган Роберт Левандовскини "Бавария" устози иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасиданоқ майдонга туширди. "Бавария" эса бу вақтга келиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Учрашувнинг 51-дақиқасидан бошлаб Левандовски "Вольфсбург" дарвозабони Бенальони 9 дақиқа ичида беш маротаба ранжитишга эришди пента-трик қайд этди. Футболда шунақа ҳам бўлиб туради. "Бавария"нинг Роберт ЛеванГОЛски деган "снайпери" 9 дақиқа ичида даҳшатли юришни амалга оширди.
Бундеслига тарихида илк бор захирадан майдонга тушган футболчи бир ўйинда бешта гол уриши эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз.



