

Унга кўра, АҚШ мезбонлик қиладиган баҳслар келаси йилнинг 20 июнидан 14 июлига қадар ўтказилади.
Мусобақада Жанубий Американинг 10 та ҳамда Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларидан 6 та терма жамоа қатнашади.
Аввалига мазкур мусобақа Эквадорда ўтказилиши керак эди. Бироқ мамлакат хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабаб турнирни қабул қила олмаслигини маълум қилди.
Шу сабабли мусобақа АҚШга кўчирилди.



