15 ёшли Франческо Камарда "Милан" сафида дебют қилди ва А серияда рекорд ўрнатди

Nozimov Nig'monxo'ja
26 ноя 2023
Франческо Камарда 15 ёшу 260 кунлик ёшида "Милан" сафида дебют қилди.

У А Сериядан ўрин олган "Фиорентина"га қарши учрашувнинг 83-дақиқасида майдонга тушди. 

Италиянинг "Милан" таркибида ҳужумкор ўйинчиларнинг жароҳатлари ва четлатишлари туфайли жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли 15 ёшли Камардани асосий жамоага чақирди.

Аввалроқ бу рекорд 15 ёшу 274 кунлигида “Женоа”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган “Болоня” ҳимоячиси Уисдом Эмига тегишли эди.

Ўсмирлар даражасида Камарда 89 учрашувда 485 та гол урган. Камарда шу ёзда ёшлар жамоасидан "Милан" У 19 жамоасига ўтди ва италияликлар сафида барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб,  7 та гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.


Nozimov Nig'monxo'jaMuallif
Manba: championat.com