UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Роҳатижон  0 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  19 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Келаётган Ҳайит айёми билан бутун юртдошларимизни табриклайман. Бу ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Қолаверса турнир жадвалида очколар бизга етишмаётганди. Ҳозирги кундаги энг кучли жамоага қарши муносиб ўйнадик. Бугун қиймати юқори бўлган 3 очкони қўлга киритишни жуда хоҳлаган эдик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди ва биринчи таймда "Локо" катта ташаббусга эга бўлди. Танаффусдан кейин жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Биз ўз имкониятимиздан самарали фойдаландик ва футболчилар қилган меҳнатлари учун муносиб мукофотланишди.

Ҳозирги кунда вазиятимиз жуда ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимда футболчиларда ўзига бўлган ишонч пасайгани ва бироз қўрқув борлиги сезилиб турганди. Танаффусдан кейин эса улар ҳам футбол ўйнай олишларини исботлашди. Учрашувдан кейин ечиниш хонасида ҳам футболчиларга ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини айтиб ўтдим. Бошқа ердан биров келиб бизга ёрдам бермайди.

Ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Ҳозирда ким қолиши ёки ким кетиши ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ. Чунки ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳақида ҳали ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Авваламбор барчани йиғиб олиб, кейинчалик кимни ижарага бериш, кимни олиб қолишни ҳал қиламиз. Баъзи футболчиларга ўйин амалиётини бериш учун уларни ижарага юборамиз. Ҳали олдимизда вақт бор. Шуни унутмаслик керакки, биз кучайишимиз керак. Марказий ҳимоямизда ҳозирда иккита номинал ҳимоячи бор. Бутун мавсумни иккита номинал марказий номинал ҳимоячи билан ўтказиб бўлмайди. Футболда жароҳат, дисквалификациялар бўлади. Бугун ўйин амалиёти камлиги учун Хуршид Ғиёсов ҳам ўйинга тезда киришиб кета олмади. Шунингдек, Ғиёсов бугун ҳимояда ўйнади. Аслида эса у ярим ҳимоячи саналади.

- Иккинчи даврада хорижда йиғин ўтказиш режаси борми?
- Йўқ. Биз ўзимизда тайёргарлик кўрамиз. Мен ҳар доим давралар оралиғида ўзимизда шуғулланишни маъқул кўрганман. Шароитларимиз яхши ва ўзимизнинг "Швейцария"миз бор.

- "Пахтакор"да катта ўзгаришлар бўлди. Давралар оралиғида "Пахтакор" "Бунёдкор"дан икки нафар футболчисини олишни кўзлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Майли, номларини келтирмайман. Уларни жамоада олиб қолишга ишонасизми?
- Футболчиларимизни жамоада олиб қолишга ишонч бор. Албатта "Пахтакор" кучаётганидан хурсандман. Ниҳоят "Пахтакор" эстафета таёқчасани олгани яхши бўлди. Бундан авваламбор ўзбек футболи ютади. Биз ҳам қараб ўтирмаймиз. Футболчиларимизни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"нинг ҳам ўз имижи борлигини унутмаймихз ва имкон қадар кучайишга ҳамда рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика