UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  82 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди” Янгиликлар

Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”

Иккинчи давра олдидан клуб матбуот хизмати Максим Шацкихдан интервю олди.

 Максим Александрович, ёзги йиғин якунига етди. Ундан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳа, тўлди. Трансфер ойнаси ёпилди ва биз ўзимизга керакли барча футболчиларни қабул қилиб олдик. Чизиқлар бўйича барча кўзлаган ўйинчиларимизни олдик. Ҳамма янги футболчиларимиз жам бўлган ҳолатдаги машғулотимизни олиб бордик. Иккинчи давранинг илк туридаги ўйин учун яхши тайёргарлик кўряпмиз. 

- Селекция масаласида таркибга бир нечта ўйинчилар таклиф этилди. Сиз кўзлаган барча футболчиларни жамоада кўряпсизми?

- Селекциядан кўнглим тўлди. Режалаштирилган барча ўйинчиларни қўлга киритдик. Яъни, кимни кўзлаган бўлсак, ўша футболчиларни олдик. Улар турли хил даражадаги жисмоний ҳолатларга эга. Шунинг учун биринчи учрашувданоқ барча ўйинчиларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга футболчиларимиз янада шаклланиб боради. Мухлисларимиз тўлиқ таркибни албатта кўришади.

- 3 август куни “Андижон” “Бобур арена”да “Қўқон-1912”ни қабул қилади ва ишқибозлар жамоанинг ғалабасини жуда хоҳлашяпти...

- Ишқибозлардан бизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолардим. Ҳар бир ўйинда бизни янада фаол олқишлаб туришса бундан фақат хурсанд бўламиз. Ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳар бир учрашувдан кейин стадионда мухлисларимиз сони янада кўпайиб боради. Оғир вақтларда ҳам, хурсандчилик пайтларда ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришлари жуда муҳим. Тушуниб турибмизки, биз ўйинларимиз ва яхши натижаларимиз билан уларни хурсанд қилишимиз керак. Ҳар бир учрашувда стадионимиз ишқибозлар билан тўлиб туришини жуда ҳам хоҳлардим. Қолаверса, керакли натижаларни қўлга киритишимиз учун сабрли бўлишларини ҳам сўраган бўлардим. Футбол шундай ўйинки, ютишинг ҳам, ютқазишинг ҳам мумкин. Энг асосийси, бизни кучли ишқибозларимиз бор. Ҳар доим айтганман, “Андижон” фан-клуби Ўзбекистондаги энг кучлиси. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

- Шунингдек, жамоани бир қатор ўйинчилар тарк этди. Масалан, Ускокович, Турдимуродов...Умуман, кетганлар клуб учун йўқотишми?

- Қайсидир маънода биз учун ҳар бир футболчининг кетиши йўқотиш. Лука Ускоковични бизга нисбатан қилган иши ёқимсиз ҳолат. Мен у билан бир неча бор гаплашдим. Биз футболчи билан дўстона хайрлашдик. У даволаниш жараёнини ўтказди. Ўша давр мобайнида унда қандайдир ўзгаришлар бўлдими, билмадим. Тўғрисини айтганда, мен у ҳақида унутиб юбордим. Рустам ҳақида гап кетганда, мен доим у томон бўлдим. Охирги пайтларда футболчида ўйин амалиёти кам эди. Шу сабабли биз уни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубда тўп суришини маъқул кўрдик. Чунки футболчи ўйин амалиётисиз тез ривожлана олмайди.  

- 15 август куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун қуръа ташланади. “Андижон” учун гуруҳ босқичида қандай рақибларни кутяпсиз?

- Деярли ҳеч нарсани кутмаяпман. Мен ўзимни фаолиятим мобайнида ҳеч қачон қуръа натижаларини кутмаганман. Европа Чемпионлар лигасида ҳам қуръага эътибор қаратмаганман. Мен фактлар билан иш қиламан. Кимга тушишимиздан қатъий назар барибир ўша жамоалар билан ўйнаймиз. 

- Сиз футболчи сифатида Криштиану Роналдуга қарши ўйнаганингизни биламиз. Мураббий сифатида ҳам яна бир бор унга қарши тўқнаш келишни хоҳлармидингиз?

- Ростини айтсам, менга барибир-у, лекин “Ал Насср”ни биз билан бир гуруҳга тушишини хоҳламайман (кулади). Ўйлайманки, рўйхатдаги жамоалар ичида “Ал-Наср” энг кучлиги ва топ клублардан бири. Яна қайтараман, ким тушса тушсин, барибир қайсидир жамоалар билан ўйнаймиз-да.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
15 авг 10:35:53
Fayzullo Turgunov
Abdulbosit Maxmudov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tarkib kuchaygan bolishi mn lekin shotni oyindan keyin nasb bolsa koramiz balki durang xozir qoqon un durang xam galaba safarda
Omad tilemiz qoqon ahliga kegingi ótinlarda yana bir bor
   
02 авг 21:03:52
Бахтиёр Ашуров
Ishqiboz Muhlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менга ҳеч нарса керак эмас бу мени фикрим холос. Лекин хохлар эдимки Шацких ҳақида фикрларим Ижобий ва позитив бўлишини. Агар позитив бўлса Андижонни омади келар эди. Сизни айтганингиз бўлсин Андижон чемпионатда ва ОЧЛ2 да сенсация бўлсин.
Пахтакорда ижобий ишларини кўрмадим - деябсиз. Биринчи бор бош мураббийликда иш бошлаган Шацких. Войневский дабдала қилган жамоани мавсумни яримида қабул қилиб оўиб. Чемпионликни насафдан тортиб олгани. Ёки кейинги йили мавсумни мағлубиятлар билан бошлаган пахтакорни мавсум сўнгида. Яна шоҳсупа олиб чиққани ижобий эмасми? Баъзи бир мураббийлар бир неча йиллар давомида кучлий таркибга эга бўлган жамоани бошқарибам. Бунақа натижаларга эришганича йўқ ҳали!
   
02 авг 20:13:30
Ishqiboz Muhlis
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Икки марта мавсум сўнгида чемпионликни тортиб олган бўлса. Сизга яна нима керак?
Менга ҳеч нарса керак эмас бу мени фикрим холос. Лекин хохлар эдимки Шацких ҳақида фикрларим Ижобий ва позитив бўлишини. Агар позитив бўлса Андижонни омади келар эди. Сизни айтганингиз бўлсин Андижон чемпионатда ва ОЧЛ2 да сенсация бўлсин.
   
02 авг 18:43:39
Бахтиёр Ашуров
Ishqiboz Muhlis фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Андижонга омад тилаган холда айтаман. Шацких ўйинчи сифатида яхши ўйинчи эди. Аммо Пахтакорда тренер сифатида Ижобий ишини кўрмадим. Тан олиниши керакки Пахтакорга яратилган муҳит ва маблағ Андижонда озгина етишмайди. Пахтакордаги муҳитда ўзини кўрсата олмаган мураббий, Андижонда нималарга эришар экан. Аммо чин кўнгилдан Андижонга омадли ютуқлар тилайман. Яна очиқ айтаман узр мени тўғри тушунинглар. Шацких как будъто Украинадаги вазиятдан қочиб шу ерларда жон сақлаетгандай.
Икки марта мавсум сўнгида чемпионликни тортиб олган бўлса. Сизга яна нима керак?
   
02 авг 18:38:03
Ishqiboz Muhlis
Андижонга омад тилаган холда айтаман. Шацких ўйинчи сифатида яхши ўйинчи эди. Аммо Пахтакорда тренер сифатида Ижобий ишини кўрмадим. Тан олиниши керакки Пахтакорга яратилган муҳит ва маблағ Андижонда озгина етишмайди. Пахтакордаги муҳитда ўзини кўрсата олмаган мураббий, Андижонда нималарга эришар экан. Аммо чин кўнгилдан Андижонга омадли ютуқлар тилайман. Яна очиқ айтаман узр мени тўғри тушунинглар. Шацких как будъто Украинадаги вазиятдан қочиб шу ерларда жон сақлаетгандай.
   
02 авг 18:29:41
Abdulbosit Maxmudov
Fayzullo Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олга андижон Адижонлилар келди темурилар келди бобурилар келди куконди 3:0 йудати андижон
Tarkib kuchaygan bolishi mn lekin shotni oyindan keyin nasb bolsa koramiz balki durang xozir qoqon un durang xam galaba safarda
   
02 авг 14:32:11
Fayzullo Turgunov
Fayzullo Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахски сенга омад бу негатифчиларга етибор бермен уларга курсатиб куямиз айриб кути куятканларга
Олга андижон Адижонлилар келди темурилар келди бобурилар келди куконди 3:0 йудати андижон
   
02 авг 14:29:13
Fayzullo Turgunov
Шахски сенга омад бу негатифчиларга етибор бермен уларга курсатиб куямиз айриб кути куятканларга
   
02 авг 10:13:36
Football Onlooker
Шухрат Хусаинов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
Шаскей пахтакорда ишлаганида жамоада 95 % ёшлар қолганди,но ёшлар билан хам шаскиейни пахтакори кечаги пахтакордан кура анча мазмунлироқ уйнар эди
-1   
02 авг 11:52:09
Муроджон Болтабойов
Шатский яахши уйинчи булган. Ажомас. Сизларни езоаниларди укиб зур тринерга айланса. Куконди юутмаса хафа буламиз
-1   
02 авг 09:53:37
Шухрат Хусаинов
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
-3   
02 авг 08:58:05
mirabzal
бу макс хич нарсани эпломийди бу кучли футболчи буган лекин кучли тренермас тактика 0 пахтакори пастга чуктирди борган жойига ёпишволиб охирги пулигача шилади
-4   
02 авг 09:53:21
Шухрат Хусаинов
Туппа тугри пахтакорни расво килди яхши футболчи лекин яхши тренер эмас
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика