Latest news

13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  0 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  9

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди News

Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида қитъамизнинг клублар миқиёсидаги нуфуз бўйича Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги-2021 баҳсларининг гуруҳ босқич учрашувлари ўтказилади.

Мусобақанинг “F” гуруҳи беллашувларига Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов 14-20 май оралиғида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг ташкилий жиҳатларига масъул ОФК делегацияси таркибига киритилди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасидан ўрин олган учрашувлар ва бошқа масалаларнинг яхши савияда ташкил этилиши, хусусан медиа, маркетинг, тижорий тадбирлар ОФК талабларига мувофиқ ўтиши бўйича иш олиб боради.

Таъкидлаб ўтамиз, ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳидан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин эгаллаган. Мамлакатимиз вице-чемпиони гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин аср”, Тожикистоннинг “Хўжанд” ҳамда Қирғизистоннинг “Олой” клубларига қарши баҳс олиб боради. Якунда гуруҳда 1-ўринни қайд этадиган жамоа ҳудудий финал босқичида яна бир Марказий Осиё жамоаларидан ташкил топган “E” гуруҳи ғолибига қарши баҳс юритади. Ҳудудий финал босқичи август ойида ўтказилса, унинг ғолиби кейинроқ сентябрда ОФК кубоги-2021нинг ҳудудлараро ярим финалида қатнашиш имконига эга бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика