Latest news

00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз” News

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз”

Биринчи лигада ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кирди.

Пешқадам “Зомин” турдан-турга Про-лига сари дадил қадам ташламоқда. 16-турда клуб ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг бугунги кундаги кайфияти, молиявий жиҳати борасида бош мураббий Асқар Умаровнинг фикрларига қулоқ солдик.

- “Ғиждувон” билан жуда муҳим ўйин эди”, - дея сўз бошлади Умаров. Мавсум давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрсатишимиз лозим эди. Тўғриси, ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Рақиб ҳам жуда яхши шаклланган ва ўйин мобайнида бир нечта қулай вазиятларга эга бўлди. Ғалабага иштиёқимиз юқори эканлиги сабабли, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

- Назарингизда, бу йилги Биринчи лига баҳслари қандай кечмоқда?

- Ўйинлар жуда қизғин кечмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошган ва турдан-турга қизиқарли беллашувлар сони ортган. Бу эса лигага бўлган қизиқишни оширмасдан қолмайди. “Зомин” пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқараётган бўлса-да, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалабани қўлга киритмаяпти. Шу ўринда айтиш керак, “Зомин” Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчи. Ортимиздан “Навбаҳор-Фарм” изма-из таъқиб қилмоқда. “Ғиждувон” ва “Нефтгазмонтаж” ҳам яхши иштирок этиб, бизга қаршилик кўрсатиши мумкин.

- Бугунги кунда жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. Маош ва мукофат пуллари бериб борилмоқда. Раҳбарият футболчиларни молиявий томонлама рағбатлантирмоқда. Қисқаси, айтарли муаммо йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика