Latest news

18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  11 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  42 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим” News

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим”

Тажрибали ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов “Сурхон”ни тарк этди.

Футболчи термизликлар сафида биринчи даврада ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Натижада, у жамоа билан хайрлашди. Шундан кейин футболчи билан боғланиб, кетиш сабаблари ва режалари борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Зоҳир ака, “Сурхон”ни тарк этдингиз. Нима сабабдан бу қарорга келдингиз?

- Жамоани тарк этишимнинг асосий сабаби кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Дейлик, биринчи давра якунида бош мураббий билан гаплашдим. Иккинчи даврада ҳам кўп ўйинларда захирада қолиб кетишим мумкинлигини айтди. Менга эса бу тўғри келмаслигини айтдим ва шартномани келишган ҳолда бекор қилдик. Чунки бутун фаолиятим давомида бундай ҳолатга биринчи маротаба дуч келмоқдаман. Ҳар мавсум камида 15та учрашувдан кам ўйнаганимни эслай олмайман. 

- Ўйин амалиётисиз қолиб кетишингизга қандайдир сабаблар бормиди?

- Билмадим. Бу саволни кўпроқ мураббийга берилса тўғри бўларди. Кам ўйнаётганим сабабли мураббий билан гаплашганмизда ҳар доим менинг тажрибамга ишонишини таъкидлаб келарди. Ёшларга кўмаклашишимни сўрарди. Ўз навбатида мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Машғулотларда доимо бор кучим билан меҳнат қилиб келдим.  Балки бош мураббийнинг услубига мос келмаган бўлсам керак. Ўйин амалиётисиз жамоада қолишни ўзимга эп кўрмадим. Мен доимо жамоа учун қўлимдан келганча ёрдам беришга одатланганман.

- Айтингчи, бош мураббий билан қандайдир келишмовчилик бўлганми?

- Мураббий билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Муносабатларимиз жойида эди.

- Анхель Лопес “Сурхон”ни қай даражада кучайтира олди?

- Ўзгариш қила олди. Дейлик, жамоа ўйинда тажовузкорлик, ҳужумкорликни оширишга интилмоқда. Кўплаб футболчиларнинг ўзига бўлган ишончларини қайтара олди. 

- Трансфер ойнаси якунланишига кам фурсат қолмоқда. Таклифлар борми?

- Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Лекин ҳали аниқ эмаслиги боис, бир қарорга келганим йўқ.

- Ёшингиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозир ҳам Cуперлигада юқори спорт формада ўйнай оласизми?

- Албатта Суперлигада бор кучим билан ўйнай оламан. Бу ҳали ҳаммаси тугамаганини исботлашга ҳаракат қиламан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика