Latest news

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  23 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор News

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор

Хитой футбол ассоциацияси (ХФА)мураббий излаш борасидаги аризаларни қабул қилишни ниҳоясига етказди ва етти нафар мураббий ичидан якуний учта вариантни кўриб чиқишини маълум қилди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, охирги номзодлар орасида италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро, Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе ва маҳаллий мураббий Чжэн Чжи ўрин олган. Энди мана шу уч номзод кўриб чиқилади.

Хитойнинг маҳаллий нашрлари ёзишича, ХФАнинг асосий устуворлиги Тимур Кападзе бўлиб турибди. ОАВ ёзишича, ташкилот аллақачон Кападзе билан алоқага чиқишга улгурган.

Ўзбекстонлик мураббийнинг ХФА мезонларига мос келишига бир неча мезонлар сабаб бўлган:

– йиллик маоши 3 млн евродан кам;

– улкан мураббийлик тажрибаси;

– ёш эканлиги;

– Осиё ва Европа футболи борасида тушунчага эга эканлиги.

Эътиборлиси, бошқа мураббийлардан фарқли ўлароқ, Кападзе Хитой мураббийлиги учун ариза топширмаган. Аксинча, аввал ХФА у билан боғланиб, уни якуний номзодлар рўйхатига киритган.

Мураббий танлови Хитой терма жамоасининг кейинги тўрт йилдаги йўналишини белгилайди. Янги мураббий жамоани нафақат жаҳон чемпионати саралаш босқичига олиб боради, балки 2030 йилги жаҳон чемпионатига ҳам тайёрлайди.

Кападзе айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси сифатида фаолият юритади, бироқ унинг шартнома муддати тез орада якунланади. У ҳозирда ХФА таклифини жиддий кўриб чиқмоқда. Агар музокаралар муаммосиз давом этса, келаси ойдан бошлаб у расман ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

Аввалроқ Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Rating: +8   

Comments

+5   
20 sep 12:55:04
Шуржи шахрисабз
Temur bor, tajribang oshadi. Moboda JCHda O'zbekiston yaxshi o'ynolmasa senga nisbatan bosim ko'payib ketadi.
+4   
20 sep 13:25:18
barselona7
Омадини берсин. Қолса ҳам кетса ҳам. Жаҳон чемпионатига бизни термани Кападзе олиб борадими Клопп олиб борадими ёки бошқасими гуруҳдан чиқиш имкониятимиз жуда ҳам кам очиғи. Дебютант жамоа сифатида тажриба оширамиз бори шу.
+3   
20 sep 13:15:53
Davron Narziyev
Boraqolsin. Xitoyni Jchga olib chiqib, Osiyi chempionatida qilib o'z darajasini ko'rsatsin. Bizlar afsuslanibbyuraylik. Omad. Faqat tezroq
+2   
20 sep 13:32:25
Soccerland777
Ўзбекистон эмас, Хитой тж сида тажриба орттирсин.
+2   
20 sep 12:54:18
Elyor Maxmudov
Хитойга борсиней. Тажриба орттириб келади. Келажак учун яхши
+2   
20 sep 12:53:00
Baxtiyor Yuldashev
Terma jamoamizdan taklif olmasa alabata ketadi
+1   
20 sep 13:48:28
TOMJIQ_OLOT
Бу хабар ҳозирча тасдиқланмаган. Бош мураббийликка номзодлар сифатида Кападзе танланганлиги ҳақида расмий маълумот йўқ ва Федерациядан баёнот чиқмаган.
+1   
20 sep 13:40:19
TOMJIQ_OLOT
Темур, тезда борақол, билиминг ва тажрибангни ошади (агар шартнома таклиф қилишса албатта).
+1   
20 sep 13:27:21
,Хаqiqiy Kazim.
Reply to comment by Real Madrid bu Qirollik Klubi
Хитойликларга сабр эканда.
Сикиб пулини бермаганми доим осиласан реам хД
   
20 sep 14:27:48
dilmurod sport
Боб Хоугтон, Марчело Липпи, Бранко Иванович хитойни бошқарган . Хитой лох эмас Копадзе Ўзбекистонни олимпиядага олиб чиқди, миллий термани ЭНГ қийин тўртта ўйинда бошқариб ердаги бажарди
   
20 sep 14:27:05
Антикоррупционер
Reply to comment by barselona7
Омадини берсин. Қолса ҳам кетса ҳам. Жаҳон чемпионатига бизни термани Кападзе олиб борадими Клопп олиб борадими ёки бошқасими гуруҳдан чиқиш имкониятимиз жуда ҳам кам очиғи. Дебютант жамоа сифатида тажриба оширамиз бори шу.
Туппа -тугри! Русчасига айтганда, из говна шоколад не получится.
   
20 sep 14:25:42
O'ZBEK futbol fanati
Расман Пахтакор мурабийи дган хабар чикмагандими?
   
20 sep 14:21:07
dilmurod sport
Хитой ҳам ЛОХ эмас. Хитойда қанчадан зўр тренерлар ишланган .Копадзени кетказишса бу нонкўрлик. Кимларнидир гапига кириб
   
20 sep 14:10:04
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by ABZALHUJA
Бирон Хитой матбуотида, Кападзени Хитой термасига номзодлар каторидалигини курмадим тугриси. Агар, журналистлар томонидан хакикатда Кападзе Хитой термасига номзодлар руйхатида буса, илтимсо, далил исботи билан кайси матбуотда курсатилганлигини илова килишса яхши буларди.
Пиар бўлса керак, мана мана кетиб қоламан, кетдим, биииир кетдиииим, иккиииии кетдиииим, икки ярииииим кетдииииим, чоракам уч кетдиииииим, ўнтаси кам уч кетдииииим бўлиб ётибдику.
   
20 sep 13:47:56
Umrbek Egamberganov
Узбекистанга
Ойлик маоши 10 млн дан юкори
90 йилларда адашиб натижа курсатган Кари эскирган услуб эгаси
Факат химояда уйнайдиган
Узбекистан уйинчиларини умуман билмайдиган.
Мураббий кидирилябти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика