Latest news

19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  16 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  10 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман" News

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия — Тожикистон (3:2) учрашувидан сўнг португалияликлар ўйинчиси Зики микст-зонада сайтимизга интервью берди.

- Тожикистонга қарши ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўйлашимча, жуда қийин рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Учрашувдан аввал Тожикистоннинг фақат ғалаба қозониш истагида майдонга тушишини билардик. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солдик.

- Рақиб жамоанинг деярли барча футзалчисини алдаб ўтиб, чиройли гол урдингиз. Бу қандай содир бўлди?

- Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Жамоангиз ўйинда ғалаба қозониш учун катта мотивацияга эга бўлганда, индивидуал хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлади ва чиройли голлар урилади. Мен урган гол ҳам шу тариқа юзага келди.

- Турнирда қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Мен яққол фаворитни кўрмаяпман, барча жамоа ғалаба қозониш илинжида майдонга тушмоқда.

- Турнир ташкилотчилиги ва Ўзбекистон ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бу ернинг маданияти билан танишиб, таомларидан баҳраманд бўлаётганимдан завқ оляпман. Умуман олганда, бу ерга ташриф буюрганимдан хурсандман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика