Latest news

21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  25 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  2 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  5 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   1 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7

Жасур Ҳасанов: “Локомотив”га ўтишим пул ва рақобатга боғлиқ эмас” News

Жасур Ҳасанов: “Локомотив”га ўтишим пул ва рақобатга боғлиқ эмас”

Кеча "СА" таҳририятига "Локомотив" билан шартнома имзолган Жасур Ҳасанов ташриф буюрди.

"Бугун эрталаб мен ҳақимда хабар чиқибди. Эмишки, рақобатдан қўрқиб "Локомотив" таркибига бориб қўшилибман. Яна бу ерда пул катта роль ўйнабди. Асло ундай эмас. Менинг ҳаётимда айни пайтда пул муҳим роль ўйнайдиган восита эмас. Шунинг учун сайтларингизга келиб барчасини очиқ ойдин айтиб беришга қарор қилдим", - дейди Жасур Ҳасанов. (03.12.2013).


Аввалига Ҳасанов ўзи ҳақидаги маълумотларни беришга қарор қилди ва биз уни тингладик. Кейин эса савол-жавобларга ўтдик.

“Келинг,  аввал нима учун "Локомотив" билан шартнома имзолаганим ҳақида хабар бериб ўтсам. Аслида "Локомотив" раҳбарлари йил бошидан бери менга катта қизиқиш билдириб келишаётганди. Аммо мен Миржалол акага ваъда берганим учун четга кетмасам, албатта "Бунёдкор"да қолишимни айтгандим. Чет элдан таклифлар бўлди, шу даврга келиб отамнинг мазаси бироз қочиб қолди. Ўғил сифатида унга қараш бурчим эди ва мен Ўзбекистонда қолишга қарор қилдим”.

“Аммо доимий равишда асосий таркибдан жой олмадим. Гоҳида захирада қолдим, гоҳида учрашувни тўлиқ ўтказа олмадим. Лекин бу рақобат билан боғлиқ эмас. Мен ўз кучимга ишонмасам футболни йиғиштириб қўяман. Иккинчи давра арафасида "Локомотив" яна қизиқиш билдирди. Клуб Тўраев ва менга жиддий таклиф билан чиқди. Агар жамоани ўзгартирсак, "Бунёдкор" қийин аҳволга тушиб қолиши аниқ эди. Камида асосий рақиби кучаярди. Миржалол ака билан гаплашиб олгач, жамоада қоладиган бўлдик. Бу эса жамоани алмаштиришимда пул роль ўйнамаслигига далолат эди”.

“Қолаверса, "Бунёдкор" мен билан "Локомотив" қизиқаётганлигини яхши биларди. Шунга қарамай, менга шартнома билан ҳеч ким чиқмади. Бундай пайтда ўзим бориб шартнома сўрамайман-ку, тўғрими? "Локомотив" эса тайёр шартнома билан чиқа туриб, мақсад ОЧЛда иштирок этиш эканлиги, аммо асосий таркибда менга жой нақд эмаслигини айтди”.

“Мен билан ҳамкорлик қилган Санъат Шарипов "Локомотив"дан кетишимга Сардор Рашидовнинг кучлилигини мисол қилиб келтирибди. Шу ерда бир нарсага ойдинлик киритиб олсам, кўча-кўйда кўпчилик Шариповни менинг агентим деб билади. Аслида Санъат Шарипов билан шартномани бузганимга анча бўлган. Рақобат ҳақида айтсам, Рашидовга фақат ва фақат омад тилайман. У мени ҳамшаҳарим, Жиззах у билан ҳам фахрланишини истайман. Қолаверса, бу МТЖ учун катта фойда. Сабаби бир чизиқда бир неча ўйинчиларнинг бўлиши терма жамоадаги рақобатни оширади, мураббий эса танлаш учун катта имкониятга эга бўлади”.

“Агар мен рақобатга чидай олмай жамоани тарк этган бўлсам, нима учун у ўзининг Тошкентдаги вакили орқали менга Хитой ва Таиланддан таклиф бўлса борасанми, деди. Менинг савиям Таиланд эмас. Пул экан деб ҳар қаерга ўтиб кетавермайман. Ҳали яна қанча ўйнайман билмайман, аммо яхши футбол ўйнаб қолай деяпман. Бошқа жамоани қўшиб берадиган пулига қараб қолмаганман. Ҳақиқий рақобат 2007-11 йиллар орасида бўлган. Ривалдо тўп тепган пайтларидаги рақобат борми ҳозир? Лекин мен ўша йиллари ўз ўйиним билан асосий таркибга кирдим-ку! Мана шуни рақобат деса бўларди”.

“У пайтлар "Бунёдкор" сафида кимлар тўп тепмади, селекция сиёсати фақат ва фақат кучли ўйинчиларга қаратилганди. Ҳозир кўпчилик "Бунёдкор"дан кетаётганида рақобатга дуч келишим мантиқан олиб қараганда ҳам нотўғри эканлигига гувоҳи бўляпман. Бугун эрталаб ўзим ҳақимда ёзилган хабарни ўқиб, ичимдан нима ўтганини ўзим биламан. Ёнимда турган аёлим ҳам биттада пайқади. Тўғриси, одамга алам қилди. 30дан ошдим, шунда ҳам ўз олдига жиддий мақсадни қўяётган жамоадан таклиф олдим. Баъзи бировларга ўхшаб шартнома имзолаб кўтарма пулимни олсам бўлгани қабилида футбол ўйнамадим-ку!? Уни ёзаётганларини қанча одам ўқийди, тўғрими? Бир пайтлар мен унинг учун кучли футболчи эдим, айниқса, менинг устимдан пул ишлаётганида, энди эса...”

Ҳасановнинг гапларини тинглаганимиздан сўнг унга ўзимизнинг саволларимиз билан мурожаат қилдик.

- Юқорида бугун Шарипов билан шартномага эга эмасман дедингиз. Бугунги кунга қадар улар томонидан шу кунгача Сизга таклиф бўлдими?
- Ҳа, айнан ўзидан эмас. У орқали чиқишди. Таиланд вице-чемпиони "Муанг Тонг Юнайтед" жамоасига боришимни таклиф қилишди. Кейин Хитойдан жамоа бўлса, ўйнашим мумкинлигини сўрашди.

- Савиянгиздан келиб чиқиб Таиланд чемпионатига боришингиз мумкинмиди?

- Таиланд деган гапни эшитишим биланоқ бекор қилдим. ОЧЛда биз Таиланд клубига ютқазганимиз Таиланд футболи савияси кучлилигидан далолат эмас. Шунчаки футболда ҳамма жамоа ҳам мағлубиятга учраши мумкинлиги ўша куни яна бир бор ўз исботини топди. 2та кучли жамоа борлиги учун кучли чемпионат деган хулосага боришга йўл бермайди. Бизда ундан кучли жамоалар кўпроқ.

- Нима учун "Локомотив"ни танладингиз, хориждан таклифлар бўлмадими?
- Яна мен билмаган 2-3та агентлар чиқди. Қатар билан ўйнаганимиздан кейин нотаниш кишилар келиб, менга Болгария, Венгрия каби чемпионатлардан таклиф борлигини айтишди. Аммо уларни мен биринчи маротаба кўриб турганлигим боис ишонмадим. Мавсум якунига етганидан кейин дам олиш мақсадида барча таклифларни рад этиб тургандим. Лекин "Локомотив"нинг менга бўлган қизиқиши кун сайин ортиб бораверди.

- "Бунёдкор"дан кетишингизга бош мураббий ва жамоа раҳбарияти қандай қаради?

- Менинг клубга ва раҳбариятига бўлган ҳурматим катта. Футболчи бугун у жамоада, эртага бошқа жамоада. Бу ёзилмаган қонунлардан бири. Миржалол ака билан кеча ўтириб анча гаплашдик. Ўртамизда араз йўқ. Бахтиёр Бобоев ҳам менга оқ йўл тилади. Бу киши билан "Навбаҳор"даги пайтимдан бери ишлайман. Озми кўпми, 10 йил бўлди бунга ҳам. Менинг элга танилишимда "Бунёдкор"нинг хизмати катта.

- МТЖ ва "Бунёдкор"нинг бош мураббийи битта эканлигини инобатга олганда, Сизнинг "Локомотив"га ўтишингиз ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишингизга сабаб бўлмайдими? Бу савол меники эмас, мухлисларники!
- МТЖ - бу ҳеч кимнинг шахсий томорқаси эмас. Буни ҳаммамиз биламиз. МТЖда энг лойиқ ва ўша кунги ўйинга тайёр бўлган футболчи тўп тепиши керак. Мухлислар хавотир олмасалар ҳам бўлаверади. МТЖ йўлида "Бунёдкор" ёки "Локомотив" деган гаплар йўқ. Мана ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, яхши ўйинчи бўлса "Бухоро" ёки "Металлург" каби жамоалардан ҳам ўйинчилар таклиф этиладилар. Бирон жойдан кетаётган киши эшикни қаттиқ ёпиши керак эмас. Шунинг учун мен Миржалол ака билан самимий руҳда гаплашиб, хайрлашдим.

- Ўзбекистон клублари "Манчестр Юнайтед", "Барселона" ёки "Ювентус" эмаски, фаолиятингизни охиригача битта клуб шарафини ҳимоя қилсангиз. Бизда футболчилар бир жамоада 4 йилдан кўп ўйнаса зерикиб қоляпти. Ҳуддики, футбол фақат 90 дақиқа ўйин ва машғулотдан иборат. Турли хил тадбирлар ёки футболчилар билан алоқа қилиш орқали клубга бўлган қизиқишни уйғотишмайди. Мана Анвар Солиев мисолида кўрдик. Икки жамоада ҳам ўрни бир, аммо пул борасида "Пахтакор"да имконият кам. Лекин Анвар ака муҳитни ўзгартиргиси келди.
- Бу гапингизга қўшиламан. "Бунёдкор"нинг дастлабки йилларини ёдга олинг. Росманасига қизиқ бўлар эди. Бу раҳбариятга ҳам боғлиқ. Авваллари қизиқарли дастурлар амалга ошириларди. Жамоа раҳбарлари клубнинг ҳақиқий фидойиси бўлиши керак.

- Бугунги кундаги трансферлардан келиб чиқиб "Локомотив"даги ўрнингизни қандай кўряпсиз?

- Бировлар айтган рақобат "Бунёдкор"да эмас, "Локомотив"да. Ҳозир "Локомтотив" олий лигадаги энг кучли ярим ҳимоячиларни йиғиб оляпти. Мен ўзимга ишонмасам "Локомотив"га бормасдим.

- Сал каллани ишлатиб таркиб тузса Ўзбекистонда чемпион бўлиш қийин эмас. ОЧЛни мақсад қилаётган "Локомотив" бугунги кундаги таркиб билан вазифани бажара оладими?
- Бу борада клуб ҳаракат қилаётганини кўриб турибман. "Лахвия" билан ўйнашимиз маълум бўлибди. Таркибга яхшилаб назар ташласам, жамоа аввалги кучига эга эмас. Кўп футболчилар клуб билан хайрлашган. Лекин улар ҳам ОЧЛ учун кураш олиб борадилар ва керакли трансферларни амалга оширишлари аниқ.

- "Локомотив"да ҳамма нарсани "0"дан бошлашингиз керак. Тўғри, ўз пайтида "Бунёдкор"да ҳам шундай вазият бўлган. Аммо унда анча ёш бўлгансиз?

- Яқинда Темур Кападзе "Кучим бор экан, ўйнашда давом этаман" деган гапларни ўз интервьюсида айтиб ўтди. Мен ҳам ўзимга ишонганим учун "Локомотив"ни танладим. Улар менга ишонч билдиришди. Бундан ҳам муҳими, кишининг ўзига бўлган ишончи. Бундай вазиятлар ҳам бўлган. Авваллари ОЧЛда кучим етармикин деган хаёлга ҳам борардим.

- Сколари пайтида ҳужумчи ортида тўп тепдингиз. Қанотдаги фойдангиздан ҳужум ортидагиси кўпроқ туюлди. Буни яқинда бир мутахассис ҳам айтиб ўтди. Иккита ўйинчини "ўн олти"ни ичида алдай олиш бу гол дегани?
- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборди. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

- Яна шу нуқтага қайтишни истамайсизми?

- Балки янги мавсум арафасида ўтказиладиган машғулотларда мураббийлар мени бошқа чизиқда синаб кўрарлар. Бу мен учун ҳам муҳим.

- “Бунёдкор”дан Рамос ва Виктор Испанияга йўл олди. Ўша пайтда Рамос Сиз туфайли захирада ўтирди. Аммо улар Испанияга, бизникилар эса араб давлатларига кетишди...
- Осиё футболига ишонч камроқ. Қатарда ҳам ёмон эмасди. Бизнинг жамоамизда 80%ни французлар ташкил этишарди. У ерга Сколари орқали кетган эдим. Унинг танишлари мени “Лаҳвия”га таклиф қилишган.  

- Интервью сўнггидаги гапларингиз, агар бўлса...
- Ҳамма ўз ишини қилсин. Агент агентлигини, футболчи футболчилигини. Бугун ўқиган нарсаларим ўзим учун жуда ҳам ёқимсиз бўлди. Мени номимдан гапиришмасин. Менимча, бу тўғри эмас.

"СА" таҳририяти

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика