Latest news

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Жамшид Искандеров: "Гонгконгга фақат ғалаба учун келганмиз" News

Жамшид Искандеров: "Гонгконгга фақат ғалаба учун келганмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь куни Гонгконгга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
Мухбиримиз Камолиддин Алимов терма жамоа билан бирга Гонгконгда бўлиб турган Жамшид Искандеровдан қисқа интервью олди.

"Учрашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Бугун тўлақонли машғулот ўтказдик. Кеча мураббийлар дам олиш учун имконият яратиб беришганди. Кўз тегмасин, жароҳатлар йўқ. Барча соғ саломат. Вьетнам билан таққослаганда бу ерда об-ҳаво яхшироқ. Аммо Шарқий Осиё мамлакатларида бўлгани каби намгарчилик жуда юқори. Гонгконгга фақат ғалаба учун келганмиз. Лекин мезбонлар осонликча таслим бўлишмаса керак. Улар учун бу сўнгги имконият бўлади. Чиройли ғалаба билан халқимизни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизни дуо қилиб туринглар", - дейди Жамшид Искандеров. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика