Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  19 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  410 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Ювентус"нинг ЕЧЛдаги иштироки ҳақида (қисқача статистика) News

"Ювентус"нинг ЕЧЛдаги иштироки ҳақида (қисқача статистика)

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Туриннинг "Ювентус" клуби мусобақанинг жорий мавсумидаги иштирокини 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлди. 

ЕЧЛ. "Ювентус" турнирни тарк этди 

Ҳозир Маурисио Сарри бошчилигидаги "кекса синьора"нинг мусобақадаги иштироки ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Демак, "ЕЧЛ-2019/20"да "Ювентус" шарафини жами 21 нафар футболчи ҳимоя қилди: 

Дарвозабон: Шчесний
Ҳимоячилар: Куадрадо, Данило, Де Лигт, Демирал, Бонуччи, Ругани, Сандро, де Шильо,
Ярим ҳимоячилар: Хедира, Пянич, Матюиди, Бентанкур, Рэмзи, Рабьо, Мураторе
Ҳужумчилар: Коста, Бернардески, Дибала, Роналду, Игуаин

"Кекса синьора" футболчилари 8 ўйинда 14 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишди (8-ўрин). Айни пайтга қадар "Бавария" (27), "Ман Сити" (20), ПСЖ (20), "Тоттенхэм" (18), "Реал" (16), "Аталанта" (16), "Зальцбург" (16) ва "Ливерпуль" (15) клублари "Ювентус"дан кўпроқ гол урган. Таъкидлаш лозимки, Турин суперклубининг барча голлари 8 нафар футболчининг номига ёзилди:

Роналду 4, Дибала 3, Игуаин 2, Коста 1, Рэмзи 1, Бернардески 1, Матюиди 1, Куадрадо 1.

Голли узатмалар:

Дибала 2, Игуаин 2, Бернардески 1, Куадрадо 1, Сандро 1.

Рақиб дарвозасини ўққа тутиш бўйича "Юве" 13-поғонага жойлашган. Итальянлар ҳар ўйинда ўртача 13.6 тадан зарба беришган.

Ҳар ўйиндаги ўртача тўп назорати — 57.1 % (4-ўрин, "Барса" билан бир хил).

Тўп узатишлардаги ўртача аниқлик — 87.7 % (3-ўрин). "Ювентус"дан яхшироқ натижани фақат "Ман Сити" (89.5) ва "Бавария" (88.4) жамоалари қайд этишган.

Турнир давомида Маурисио Сарри шогирдларига 10 бор сариқ карточка кўрсатилди.

Войцех Шчесний дарвозасига 8 ўйинда 6 та тўп киритилди. Тўплар нисбатидаги ҳолат — (+8).

Жорий мавсум А Серияда чемпион, мамлакат кубогида финалчига айланган "Ювентус" Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида тўхташга мажбур бўлди. Хуллас, итальян футболи гегемони учун мавсум шундай тугади.

Катта эҳтимол билан, "Лион"га қарши баҳс Маурисио Сарри учун Турин клуби бошқарувидаги сўнггиси бўлса керак. Сиз қандай фикрдасиз, италиялик мутахассисга ишонч билдириш керакми?

Фахриддин Рўзиев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика