Latest news

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  1 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  0 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  6 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  40 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

ЕЧЛ. Моратанинг 3та голи бекор қилинган баҳсда "Барселона" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди News

ЕЧЛ. Моратанинг 3та голи бекор қилинган баҳсда "Барселона" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди

"Ювентус" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви якунланди.

Juventus

Champions League Grp. G . Round 2

29/10/2020, 01:00

2
:
0
Finished

Barcelona

Ousmane Dembele - 14', Lionel Messi - 90'

Stadium: Allianz Stadium, 0 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
45'  Dejan Kulusevski
55'  Alvaro Morata
70'  Merih Demiral
74'  Juan Cuadrado
75'  Dejan Kulusevski (Weston McKennie)
79'  Adrien Rabiot
83'  Rodrigo Bentancur (Arthur)
83'  Adrien Rabiot (Federico Bernardeschi)
85'  Merih Demiral
14'  Ousmane Dembele
46'  Ronald Araujo (Sergio Busquets)
60'  Sergi Roberto
66'  Ousmane Dembele (Ansu Fati)
89'  Antoine Griezmann (Junior Firpo)
90'  Lionel Messi
90'  Pedri (Martin Braithwaite)


"Ювентус" - "Барселона" 2:0

Голлар: 0:1 – 14 Дембеле, 0:2 – 90, пенальти Месси.

"Ювентус" – Шесни, Данило, Бонуччи, Демирал, Бентанкур (Артур, 83), Куадрадо, Кулусевски (Маккенни, 75), Рабьо (Бернардески, 83), Кьеза, Мората, Дибала.

"Барселона" – Нето, Серджи Роберто, Араухо (Бускетс, 46), Альба, Лангле, Пьянич, де Йонг, Дембеле (Фати, 66), Педри (Брэйтуэйт, 90), Гризманн (Фирпо, 89), Месси.

Огоҳлантиришлар: Кулусевски (45), Серджи Роберто (60), Демирал (70), Куадрадо (74), Рабьо (79).

Четлатиш: Демирал (85).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОООЛ! Месси чап юқори бурчакни нишонга олиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

90. ПЕНАЛЬТИ! Фати рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди.

89. Ўзгариш: Омади келмаган Гризманн ўрнига Жуниор Фирпо майдонга тушди.

85. Қизил карточка: Демирал қарши ҳужумга ўтаётган Пьяничнинг оёғига тепди ва майдондан ҳайдалди.

83. Ўзгариш: Рабьо ўрнига Бернардески, Бентанкур ўрнига Артур майдонга тушди.

83. Дибала рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганда қўли билан ўйнагани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

80. Рабьо Мессига нисбатан қўпол ўйнагани туфайли сариқ карточка билан жазоланди.

78. Захирадан ўйинга қўшилган МакКенни ўнг оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонша олишга уринди. Тўп у истаган йўналиш бўйича учмади ва майдонни тарк этди.

75. Гризманнннн... Антуан ўта қулай вазиятдан гол ура олмади, тўп дарвоза устунини силаб, ўтиб кетди.

74. Куадрадо рақиб жарима майдончасида йиқилиб олди ва ҳакам унга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.

72. Месси икки рақиби орасидан ўтиб "Юве" жарима майдончасига кирди, аммо зарба бериш ўрнига яна бир футболчини алдашга уринди ва ҳужум йўққа чиқди.

70. Сариқ карточка. Месси рақибнинг икки футболчисини алдаб ўтганди, аммо Демирал марказдаёқ рақибини йиқитиб қўя қолди.

66. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Ансу Фати майдонга тушди.

64. Лео яна ўша усулни қўллади ва бу сафар Педри қулай вазиятга чиқди. Ёш футболчи тўпга зарба бераман дея икки ҳимоячини "хот-догга жўнатди", аммо берган зарбаси фақат бурчак зарбаси билан якун топди.

62. Педри ажойиб ҳаракат билан Куадрадодан қочиб, тўпни Мессига узатди. Лео эса рақиб футболчилари йиғилиб турган томонга ўзини отди ва тўпни ўнг қанотда очиқ қолган Дембелега берди. Усмон эса зарба ўрнига тўпни Мессига қайтарди ва вазият чипакка чиқди.

60. Сариқ карточка. Серхи Роберто Кьезага нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

55. ГОООЛ! Мората ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қиляпти. Ҳамма ВАР қарорини кутмоқда... ОФСАЙД. Мората жамоадошининг узатмаси пайти Лангледан бироз орқароқда турган экан.

54. Месси Дембеле билан тика-така услубида рақиб жарима майдонсасига ёриб киришга уринди, аммо ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни олиб қўйишди.

52. Мессининг стандартдан жарима майдончаси ичига ташлаган тўпини "Ювентус" ҳимоячилари қайтарди.

51. Лангле рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп қаршисида Месси.

50. Месси Дембеленинг кутилмаган пасини рақиб жарима майдончаси олдида қабул қилди, аммо орқароқда келаётган "Юве" футболчиси тўпни Леодан олиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим стартидан олдин ўзгариш амалга ошди. Араухо ўрнига Бускетс майдонга тушди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Месси тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва тўпни ўзиданда яхши вазиятда бўлган Дембелега узатди. Усмоннинг зарбасидан сўнг тўп яна ўзига тушди ва франциялик тўпни орқароқдаги ҳамюрти - Гризманнга берди. Антуан эса зарба берадиган пайтда бироз ўйланиб қолди ва Мессига пас бераман деб, тўпни йўқотди.

33. Гризманнинг узатмасини Педри ила олмади, аммо узатмани Куадрадо ҳам тўхтата олмаганидан сўнг чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба тўпга кучли зарба берди. Бироқ тўп йўналиши жуда ноаниқ.

30. ГОООЛ! Лекин ён ҳакам яна байроқчасини кўтарди... ОФСАЙД экан.

23. Гризманн ажойиб узатма билан Мессини зарба берадиган вазиятга чиқарди, аммо Леонинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

20. Мората ҳужумда зарба бериш ўрнига, рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва тўп "Барселона" тасарруфига ўтди.

18. Пьянич ҳимоядан чиқиб кетишда 2та ўта қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибларга топшириб қўйди, бироқ унинг бахтига "Барселона" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда.

16. Мората тезда мувозанатни тиклади... Йўқ, Альварода офсайд бор экан. Ҳакам ишонч ҳосил қилиш учун ВАРга мурожаат қилди.

14. ГОООЛ! ДЕМБЕЛЕ! Усмон Дембеле Леонинг қарама-қарши қанотдан узатган заргарона пасини қабул қилди ва қаршисидаги икки ҳимоячидан қочиб, марказроққа сурилиб, дарвозага зарба берди. Тўп рикошет бўлиб ҳавога Дембеле кутганидан баландроқ кўтарилди ва дарвозадан жой олди.

10. Дембеле ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига киришга уринди, аммо ҳар доимгидек рақибни алдашга уриниб, тўсиз қолди.

5. Илк дақиқалардан ўта кескин ўйин гувоҳи бўляпмиз, иккала жамоа ҳам тезда ҳисобни очишга уринишмоқда.

3. Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - анъанавий оқ-қора, "Барселона" эса - пушти ва қора рангли формаларда ҳаракат қилмоқда.

2. "Барселона" илк дақиқалардан рақибга босим уюштирди ва Демирал кутилмаганда тўпни Мессига топширди. Леонинг зарбасини Бонуччи тўсиб қолди. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг "Юве" ҳимоячилари тўпни қайтаргандек бўлишди, аммо Пьяничнинг ҳаракатлари эвазига Гризманн ўта хавфли вазиятга эга бўлди ва зарба берди... Тўп тўсинга тегиб қайтди.

1. Учрашув бошланди.


"Ювентус" – "Барселона"

"Альянц Стэдиум"

Ювентус – Шесни, Данило, Бонуччи, Демирал, Бентанкур, Куадрадо, Кулусевски, Рабьо, Кьеза, Мората, Дибала.

Барселона - Нето, Араухо, Гризманн, Пьянич, Месси, Дембеле, Лангле, Педри, Альба, Роберто, де Йонг.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика