Latest news

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман" News

Юрген Клопп: "Мен "Боруссия"га шайдо бўлганман"

"Боруссия" Дортмунд ва Юрген Клопп. Бу икки ном сўнгги вақтларда тез-тез биргаликда тилга олинмоқда.
Мана беш йилдирки Клопп сариқ-қоралар жамоасида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган ҳафтада жамоа маъмурияти 46 ёшли мутахассис билан ўртадаги шартномани 2018 йилга қадар узайтирди. Хўш, аслида 2016 йилгача мўлжалланган шартномани яна икки йилга узайтиришга нима сабаб бўлди? Немис журналистларига берган интервьюсида мураббий шу масалага тўхталиб ўтди.

- Ҳали якунига етмаган шартномани узайтиришга қандай омил туртки бўлди?
- Шу ўринда клуб томонидан менга билдирилаётган ишончдан мамнунлигимни айтиб ўтмоқчиман. Ҳа, якунланишига 2,5 йил бор бўлган шартномани яна қўшимча 2 йилга узайтириш  ноодатий ҳол саналади. Аммо менда жамоани янада юксакроқ поғоналарга кўтариш учун иштиёқ бор ва айнан шу сабабдан «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттиришга рози бўлдим.

- Нега клуб билан бу қадар узоқ муддатли шартнома имзоладингиз? Ахир, сизга Европанинг бир қатор етакчи клублари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда…
- Шартномани узайтирганим кўрсатиб турибди-ки, яқин 5 йил ичида бошқа шаҳарлардан қўнғироқ қилишларини орзиқиб кутаётганим йўқ. Кўплаб топ-клубларнинг фаолиятимга юқори баҳо бераётганлари  мен учун қувонарли, албатта. Лекин мен меҳнатимни чиндан қадрлайдиганлар ёнида бўлишни афзал кўраман.

- Бир неча йил аввал берган интервьюларингиздан бирида "Боруссия" Дортмунд да ўзингизни жуда ҳам яхши ҳис қилишингизни айтгандингиз. Бунга нималарни омил сифатида кўрсата оласиз?
- Биласизми, ҳаётда керакли вақтда керакли жойда бўла олиш жуда ҳам муҳим саналади ва мен учун «Боруссия» мана шундай жойдир. Бу ердалигимдан жуда ҳам бахтлиман. «Боруссия» том маънода «менинг жамоам» га айланиб қолди…

- Қандай режаларга асосланган ҳолда шартнома муддати узайтирилди?
- Биз жамоа билан биргаликда ажоиб тарих ёза олдик ва у балки сўнгги йиллардаги энг яхшисидир. Аммо мен унинг интихоси ҳақида шунчаки эслашларинигина хоҳламайман. Ҳали ўз ривожининг чўққисига етиб улгурмаган, бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оладиган клубга ёрдам бера олишимдан жуда ҳам шодман. Биз аста-секинлик билан жамоа келажагини қуриб бормоқдамиз. Мана жамоа ўтган мавсумда Европа миқиёсида 28-ўринда қайд этилган бўлса-да, якунда биз Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб бора олдик. Бу  чиндан ҳам жуда ажоиб. Балки шу сабаб мен "Боруссия" га шайдо бўлгандирман… 


bundesliga.de сайтидан Зохирбек таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика