Latest news

16:00Суперлига. "Андижон" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  0 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  29 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  10 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  30 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0

Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди News

Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди

"Хоразм" клуби сафига келиб қўшилган франциялик легионер Янис Лери клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Футбол билан неча ёшдан шуғуллана бошлагансан?

– 5 ёшимда футбол ўйнашни бошлаганман. "Ливри"да тўп тепар эдим. У ер Париждаги уйим ҳисобланади. 

– Ўзбек футболи ҳақида қандай фикрдасан?

– Ўйлайманки, Ўзбекистонда футбол савияси яхши даражада. Тўғри, мамлакат футболи Испания ва Францияникидан фарқ қилади, бироқ янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпман. Жамоа аъзолари бу ерга мослашишимга ёрдам бермоқда. Шу жиҳатдан кўникишим осонроқ бўлмоқда. Ростини айтсам, инглиз тилида кўп гапирмайман, шунга қарамай, жамоадошларим билан тил топишишда қийинчиликка дуч келганим йўқ.

– Қайси футболчилар билан тез тил топишяпсан?

– Ҳамма билан оз-моз суҳбатлашяпман. Логан ва Фабиньо билан кўпроқ мулоқот қиляпман, чунки улар португал тилида гапира олади, мен эса испанчани биламан. Икки тил бир-бирига яқин бўлгани учун фикр алмашиш қулай. 

– Карьеранг давомида нечта гол ургансан?

– Аниқ билмайман, лекин "Сент-Этьен"даги фаолиятимда унинг сони кўпроқ. Адашмасам, "Логронес"даги сўнгги ўйинимда рақиб дарвозасини ишғол қилгандим. "Сент-Этьен" сафида урган голларим ҳамон ёдимда, булар ёрқин хотира бўлиб қолган.

– Янги мамлакатга мослашишда энг қийини нима?

– Энг қийини – тил масаласи. Чунки ўзбек тилини билмайман. 

– "Хоразм" мухлислари ҳақида қандай фикрдасан?

– Бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларнинг кўплиги яхши. Бу эса ҳар ўйинда руҳий томонлама ёрдам беради. 

– Трансфер ойнасида бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

– Қатардан ҳам таклиф бўлди, аммо масала узил-кесил ҳал бўлмади. Лекин мен "Хоразм"га келишни хоҳлагандим. Бошқа жамоаларни кузатмасдан, шу вариантни танладим. 

– Ислом динига эътиқод қиласанми?

– Албатта, шундай.

– Сен учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

– Мен учун қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепиш қулайлик яратади. Осон эмас, яхши деяқолайлик.

– Мақсадинг тўғрисида айтиб берсанг.

– Мақсадим – жамоага кўпроқ ёрдам бериш; голлар уриш ва ассистлар амалга ошириш; ўйин давомида қулай вазиятлардан унумли фойдаланиб, рақиблар дарвозасига тўп киритиш; мавжуд имкониятимни ишга солиб, жамоам ғалаба қозонишига ёрдам бериш.


Rating: +3   

Comments

+4   
31 jan 15:03:54
Shokirxon
Alloh iymoningda sobit qadam qilsin.
+2   
31 jan 16:16:30
VAHA_UTD
" Энг қийини – тил масаласи. Чунки ўзбек тилини билмайман." Хоразмчани ўрганволиб ўзбек тили шу экан деб юрса, кейин пақ этиб бошқа вилоят клубига ўтиб кетса, ўзбекчани бошқатдан ўрганишга тўғри келади)))
+1   
31 jan 17:40:45
Akbarxo'ja Tursunov
Journalistga boshqa bir odamni dinini nimasi qiziq? Shaxsiy hayotiku bu
+1   
31 jan 17:06:14
BXZ BXZ
Яхши ният билан олиб келинди ва Хоразм жамоасига катта манфаати тегсин . Омад .
+1   
31 jan 15:23:36
Akbar Umarov
Bo'larkanku menimcha yaxshi transfer bo'libdi
+1   
31 jan 15:22:19
Aziz.
Omad yengi kamandenda
   
31 jan 22:45:09
Faxriddin Aliyev
Baldeni ukasimi bu
   
31 jan 21:11:59
Nov
Бу хадиги тиктокдаги бола эмасми
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика