Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Хомяков билан вазият жиддийми? Аслида нима бўлганди? "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов барчасига ойдинлик киритди News

Хомяков билан вазият жиддийми? Аслида нима бўлганди? "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов барчасига ойдинлик киритди

Айни пайтда "Металлург" - "Машъал" (1:2) учрашувидан кейинги Александр Хомяков ва Шавкат Саидов иштирокидаги можароли вазият муҳокама марказида бўлиб турибди.

Бироз олдин сайтимиз мухбири ушбу вазият юзасидан "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилганди. Эндиликда иккинчи томон яъни "Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг фикрларини тақдим қиламиз. 

"Мен Александр Хомяковни қаттиқ ҳурмат қиламан. Биз бир-биримизни анчадан бери яхши биламиз. Қолаверса бирга ўқиганмиз. Учрашувдан сўнг шахсан ўзим уни ғалаба билан табриклаб кузатиб қўйдим. Шунингдек баҳсдан олдин анча маслаҳатларини олдим, айниқса академия борасида. Бевосита муҳокамага сабаб бўлаётган вазиятга тўхталсам, бу шунчаки эҳтирослар. Аҳир Муборакнинг нон-тузини еганман. Ҳолат мухлислар ўйлагандек умуман жиддий эмас. Баҳсдан кейин фикр алмашиб кузатиб қўйдим. Сайтдагилардан кўп ортиқча муҳокамаларга берилмасликни сўраб қоламан. Ҳаммаси жойида",- дейди Шавкат Саидов. 

Ҳозирда мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган "Металлург"да мураббий ўзгарадими? Ушбу саволга жамоа бошлиғи қуйидагича жавоб берди. 


"Жасур Абдураимовнинг истеъфоси бўйича гап-сўзлар йўқ. Мураббийнинг ўзи кетаман деса ҳам қўйворишмайди. Ишонч билдиришда давом этилади",- дейди жамоа бошлиғи. 


Александр Хомяков: "Металлург" билан ўйиндан кейинги воқеани ортиқча муҳокама қилмоқчи эмасман"

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика