Latest news

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  8 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  12 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

Холанд "Сити"да ҳамон ўз рақамига эга эмас. Нега? (мутолаа учун) News

Холанд "Сити"да ҳамон ўз рақамига эга эмас. Нега? (мутолаа учун)

Қуйида Эрлинг қайси рақам остида ўйнашини аниқлаймиз.

Эрлинг Холанднинг Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Сити»га ўтиши бир ой олдин маълум бўлганди. Бироқ, Эрлинг расман яқинда эълон қилинди. Футболчини таништиришда болаликдаги фотосуратига ишора қилинди, бу жуда замонавий бўлиб чиқди.

Эрлингнинг эълон қилинишининг узоқ давом этишининг сабабларидан бири ўзига рақам ололмагани билан боғлиқ. Чунки унинг янги жамоаси либосида қайси рақам бўлиши ҳозирча номалум.

Ҳаммасига Габриэль Жезус айбдор

Сўнгги икки йил давомида Холанд "Боруссия"да тўққизинчи рақам остида тўп тепди. Аммо “шаҳарликлар” сафида ушбу рақам остида Габриэль Жезус ҳаракат қилади. Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар аллақачон матбуотда янграмоқда. Жумладан, унинг "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ, Жезус ҳали ҳам клубни тарк этганича йўқ. Футболчининг агенти унинг мижози келажагини Бразилия терма жамоаси лагеридан қайтганидан сўнг ҳал қилинишини айтиб ўтди.

Балки шунинг учун ҳам Холанднинг трансфери эълон қилиниши кечиккан бўлса керак. Албатта, Эрлинг ҳали мавжуд бўлмаган "тўққиз" ни олишни истайди.

Агарда бразилия ҳужумчи кейинги бир ярим ой ичида “шаҳарликлар”ни тарк этмаса, у ҳолда норвегиялик 2022/2023 йилги мавсум учун бошқа рақам остида ўтказишига тўғри келади. Балки Габриель қачон жамоасини алмаштирмагунча бошқа рақам остида ўйнаши мумкин.



Бир нечта "вақтинчалик вариантлар" мавжуд

Қаҳрамонимиз фаолиятини “Бруне” клубида бошлаган. У ерда 16 ёшли Эрлинг 19-рақам остида ўйнаган. Кейинчалик у “Молде”га кўчиб ўтган ва у 30 рақамни ўзиники қилган. “Боруссия”га кўчиб ўтгунига қадар эса икки мавсум давомида “Зальцбург” шарафини ҳимоя қилган.

Дортмунддаги илк мавсумида норвегиялик футболчи 17-рақам остида ўйнади. Норвегиянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида Холанд 10, 14, 18 ва 19-рақамлар остида ўйнади. Миллий терма жамоага таклиф қилинганидан кейин эса Эрлинг аввалига 23-рақамни, кейин эса севимли 9-рақамини танлади.

Шундай қилиб, Холанд учун муқобил рақамлар орасида 17, 19, 23 ва 30 рақамларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Эрлинг 15-рақамни эгаллаши эҳтимоли бор. Чунки ушбу рақам остида унинг отаси уч йил давомида "Манчестер Сити"да шарафини ҳимоя қилган.



“Манчестер Сити”да қандай рақамлар бўш турибди...
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Холанд, биринчи навбатда, ўзининг севимли 9-рақамини олишга интилади. Лекин клубда захира рақамлари ҳам бор.

Дейлик, "Манчестер Сити"да 17-рақам банд. Бу рақамда жамоа етакчиси Кевин Де Брюйне ўйнайди. Бельгиялик футболчи қаҳрамонимизга ўз рақамини бериши даргумон. 23-рақам “Манчестер Сити”да 2003 йилда Конфедерациялар кубоги доирасида Камерун ва Колумбия ўртасидаги ўйинда вафот этган Марк-Вивьен Фо номига берилган.

15, 19 ва 30-рақамлар ҳозирда бўш турибди. Чунки улар Элаким Мангал, Лерой Сане ва Николас Отаменди клубдан кетганидан кейин бўш қолган. Катта эҳтимол билан Эрлинг ушбу вариантлардан бирини танлайди.

Агар Эрлинг “Манчестер Сити”да 15-рақам остида ўйнаса ва шу тариқа отасининг ишини давом эттирса, бу рамзий маънога эга бўлади. Айниқса, Холанд янги клубига муҳаббатини тан олгани учун.
“Мен Англияда туғилганман ва бутун умрим давомида “Сити” мухлиси бўлганман. Мен клуб ҳақида кўп нарсани биламан, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман”, - деди норвегиялик.


Хўш, сизнингча Эрлинг Холанд қайси рақамни танлайди?


Николай Егоричев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика