Latest news

21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  8 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  28 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  4 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор”га ўтишга яқин турибман” News

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор”га ўтишга яқин турибман”

Мавсум-2014 учун жамоалар аллақачон селекция ишларини бошлаб юборишган.
“Локомотив” клуби “Бунёдкор”дан Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва Игнатий Нестеров каби етакчи ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Табиийки, “Қалдирғочлар” бундай етакчи ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириши шарт. Акс ҳолда янги мавсумда уларга қийин бўлиши турган гап. Лекин Миржалол Қосимов ҳам анойилардан эмас. Яъни, таркибни кучайтириш учун янги футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Биринчилардан бўлиб “Бухоро”да тўп сурган ҳужумчи Воҳид Шодиев “Бунёдкор”га қўшилиши кутилмоқда. 14 декабр куни ушбу жамоа дастлабки йиғинини бошлайди. Ҳужумчи эса мазкур тайёргарлик босқичига таклиф этилган.

Яхши биласиз, Воҳид учун бу мавсум анча муваффақиятли кечди. “Бухоро”да ўзини кўрсатиб тўпурарлик салоҳиятини намойиш этгани учун Миржалол Қосимов уни миллий терма жамоага таклиф қилиб Ветьнам ва Гоконгга қарши ўйинларда майдонга туширди. Бунга жавобан футболчи иккита ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлиб ғалабаларда муносиб ҳиссасини қўшди. Кўриниб турибдики, унинг “Бунёдкор”га жалб қилиниши бежиз эмас. Ахир Қосимов Шодиевнинг имкониятларини яхши билган ҳолда уни ўз клубида кўрмоқчи бўляпти. Шуни ҳам унутмаслик керакки, “Бухоро”нинг эндиликдаги собиқ футболчиси учун “Бунёдкор”дан ташқари яна бошқа жамоаларнинг таклифлари ҳам бор. Воқеалар ривожи қандай тус олаётганини билиш мақсадида Шодиев билан мулоқот қилдик.

- Сизга бир қанча таклифлар борлигидан хабардормиз. Уларнинг орасида “Бунёдкор”нинг чақируви энг яхшиси бўлиб кўриняптими?

- Инкор қила олмайман, менга таклифлар кўп бўляпти. Уларнинг ичида “Бунёдкор”ни танлаб ўша ерда ўйнашим ҳам мумкин. 15 декабрдан бошлаб бу жамоа дастлабки йиғинини ўтказади. Мен ҳам ўша куни у ерга бориб кўраман. Сизга айтсам, “Бунёдкор” менга биринчи марта таклиф билан чиққани йўқ. Ўтган йили охирида ва бу йил биринчи даврадан сўнг қизиқиш билдиришганди. “Бухоро” билан шартномам борлиги учун ҳеч нима қила олмасдим, яхшиси мавсум тугашини кутишим маъқул эди. Чемпионат тугаганидан кейин клуб менга яна бир бор таклиф билан мурожаат қилди. Тўғрисини айтсам, қарор қабул қилишга шошилаётганим йўқ. Чунки олдимда “Бунёдкор”дан бошқа яна вариантлар ҳам турибди. Ҳаммасини жиддий ўйлаб кўриб кейин бир тўхтамга келаман. Лекин фаолиятимни “Бунёдкор”да давом эттиришим ҳақиқатга яқинроқдек кўриняпти.

- Яна қайси жамоаларининг таклифлари қизиқишингизга сабаб бўлмоқда?
- “Пахтакор” билан “Локомотив” ҳам мени ўз таркибларида кўришни исташларини маълум қилишди. Қолаверса, четдан ҳам бир-иккита вариантлар пайдо бўлди-ю, бироқ у қадар жиддий эмас.

- Айнан қаердан эканлигини айта оласизми?
- Малайзия, умуман Осиёдан чақирув борлиги ҳақида айтишди. Лекин уларнинг вариантларини кўриб ҳам чиққаним йўқ.

- “Бунёдкор”нинг илк машғулотларида қатнашиб аввалига кўрикдан ўтасизми ёки шартнома тузиладими?
- У ерга боришим билан шартнома масалаларини ҳал қиламиз.

- “Бухоро” ва терма жамоадаги муваффақиятли ўйинлар фаолиятингизда янги саҳифа очилишига замин яратмоқда. Келаси йили сиз учун туб бурилиш ясайдиган мавсум бўлиши кутиляпти. Бу вазиятга қандай қараяпсиз?
- Гонконгдан қайтиб келганимиздан сўнг 4-5 кун дам олдим. Сўнг бироз даволангач аста-секин индивидуал тарзда жисмоний машқларни бажаришга киришдим. Бу билан ўзимни янги мавсумга тайёрлашни бошлаб юборганман.

- “Бунёдкор”нинг асосий таркибига кириш ва мунтазам ўрин олиш учун жиддий меҳнат қилишингиз керак. Бу борада ўзингизни қандай тайёрлаяпсиз?
- Ҳеч қачон рақобатдан қўрқмайман. Қачончи, рақобат бўлса ўша ерда сезиларли ўсиш бўлади. Бундай кучли жамоага қўшилганда биринчи навбатда ўзингиз учун кўп нарсаларни ўрганасиз ва бу орқали яхшигина ўсишга эришасиз. Соғлом муҳитидаги рақобатда ҳар доим ривожланиш бўлади. Чемпионатни яхши ўтказганим ва терма жамоада ҳам муваффақиятли қатнашганим учун ўзимга бўлган ишонч ортди. Шу сабабдан янги мавсумда янада яхшироқ ўйнаб кўпроқ голлар уришимга ишоняпман. “Бунёдкор”га кетяпман деб ўзимни ноқулай ҳис қилаётганим йўқ. Ҳозир айтганимдек, ўзимга бўлган ишонч юқори.

- “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг таклифлари юзасидан уларга қандай жавоб бердингиз?
- Иккала клуб раҳбариятига вазиятни тушунтириб шошмасдан иш кўраётганимни ва “Бунёдкор” биринчи бўлиб қизиқиш билдиргани учун аввало уларнинг таклифини кўриб чиқишимни айтдим. Менга таклиф билдириб ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган барча жамоалар учун миннатдорлигимни билдираман.

- Бунгача фаолиятингизни “Пахтакор”да давом эттиришингиз ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди...
- Ҳа, мен бу клуб билан телефон орқали суҳбатлашганман. Доимий равишда футбол сайтларини ўқиб тураман. Тўғриси, мени “Пахтакор”га ўтяпти деб ёзишганини кўргач ҳайрон қолгандим. Яна қайтараман, янги клубни танлашимда сира ҳам шошилмаяпман.

- Ўзингизга қолса фаолиятингизни қайси жамоада давом эттирган бўлардингиз?
- Қийин савол бердингиз. Сизга очиғини айтсам, ҳали ҳам ўйлаб бир қарорга кела олмаяпман. Менга қизиқиш билдирган жамоаларнинг барчаси ҳам кучли ва ўз мавқеига эга. Аслида чемпионлик учун курашадиган жамоаларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Шунинг учун аниқ битта клубни айтмаган бўлардим. Нима бўлганда ҳам менга қизиқиш билдиришгани учун уларга раҳмат айтаман.

- Барибир уларнинг орасида “Бунёдкор” вариантини танлашингиз эҳтимоли юқори, шундайми?
- Ҳа, “Бунёдкор” таклифлар ичида мен учун биринчи рақамлиси бўлиб турибди.

- “Қалдирғочлар”ни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этиб “Локомотив”га қўшилишяпти. Ушбу трансферлар эътиборингизни тортдими?
- Ҳар бир футболчининг ўз хоҳиши бор. Ҳеч бир жамоа ўйинчини мажбурлаб олиб қола олмайди. У қаерда ўйнашни хоҳласа ўша ерга боради. “Бунёдкор”дан кимлар кетганидан хабарим бор, бу уларнинг танлови.

- 2014 йилдан нималарни кутяпсиз?
- Аввало бу йил мен учун қониқарли кечди ҳамда бир поғона ўсишга эриша олдим деб ўйлайман. Юқорида ўзингиз айтганингиздек, келаси йили фаолиятимда янги саҳифа очилади. Шу муносабат билан бундан ҳам яхшироқ ўтказишга бор кучимни сарфлайман.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика