Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Водий дербиси ҳамда ЎзПФЛ режаси ҳақида News

Водий дербиси ҳамда ЎзПФЛ режаси ҳақида

Фарғонадаги ҳал қилувчи ўйинга ЎзПФЛнинг бир қатор ходимлари ташриф буюрди.

"Биринчидан, учрашув аҳамияти юқори эди. Биз бундай ўйинларни ўтказиб юборишга одатланмаганмиз. Иккинчидан, Нефтчи ҳамда Турон клубларининг режалари масаласида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров билан фикр алмашишимиз керак эди.

ЎзПФЛ ишчи гуруҳи 30 ноябрь куни тунда Фарғонага етиб борди. Биринчи бўлиб, Само спорт мажмуасида бўлдик. Вилоятда шундай чиройли объект қуриб битказилганидан қувондик. Агар зал тўшамасини замонавий кўринишга келтирса, бу ерда бемалол халқаро мусобақалар ўтказиш имконияти мавжуд. Спорт вазирлигига қарашли бу аренада футзал бўйича мусобақалар ўтказиш, уларни жонли эфирга олиб чиқиш ва бу орқали Фарғонада футзални жонлантиришга эришиш мумкин. Биз эса ҳозирча Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах билангина чекланяпмиз. 2021 йилдан бошлаб бу рўйхатга Фарғона, Самарқанд ҳамда Хоразмни қўшиш режамизда бор. 

Шу куннинг ўзида Истиқлол стадионига келдик ҳамда ёритгичларни ўлчадик. Истиқлол стадионида ёритиш тизими ўртача 1000 люксни ташкил қиляпти. Бироқ Нефтчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйса, ОФК кубоги учун 1400, ОЧЛ учун 1800, миллий терма жамоа таснифи учун 2000 люкс талаб этилади. 

1 декабрь куни тушгача вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлдик. Бунда қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашдик:

▪️ Нефтчи ФК учун академия шакллантириш;

▪️ Истиқлол стадиони прожекторларини янада яхшилаш;

▪️ Истиқлол стадиони газонини камида Навбаҳорники каби кўринишга келтириш;

▪️ Яйпанда Турон ФК учун база қуриш масаласи;

▪️ Яйпанда Турон ФК учун академия қуриш масаласи;

▪️ Само мажмуаси зал қопламасини замонавий кўринишга келтириш масаласи.


Хайрулла Бозоров футболни яхши кўрадиган инсон. Насиб бўлса, юқоридаги масалалар босқичма-босқич ҳал этилади. 

Учрашувдан кейин вилоят ҳокими Истиқлол стадионига келиб, учрашувни бошидан то охирига қадар томоша қилди. Ҳакамлар қарорларини Футбол-ТВ каналидаги такрорий лавҳалар орқали бирга муҳокама қилдик. Тақдирлаш маросимида бирга иштирок этдик. Ҳоким аввал Нефтчи футболчилари билан учрашди, кейин ҳакамлар хонасига кириб, уларга ўйин учун миннатдорчилик билдирди ҳамда айбдорлар албатта ўз жазосини олишига ваъда берди. Вилоят раҳбарларининг ўзи стадионида бўлгани учун ҳам тартибсизлик 5 дақиқага қолмай бартараф этилди, биз буни ўз кўзимиз билан кўрдик.  

Мана энди Фарғонага нима учун 8 киши боргани сизга маълум. Бунда кимдир футзалга, кимдир прожекторга, кимдир футбол академиясига, кимдир стадион газонига жавоб бериши кўзда тутилганди. Шунингдек, ЎзПФЛ ҳакамлар учун жавобгар шахсни ЎФАдан сўраб олгани ҳам тўғри қарор бўлдики, зеро у тиббий ёрдам масаласида ҳам, сўроқ вақтида ҳам улар билан бирга бўлди. 2 декабрь куни барчамиз Тошкентга қайтдик.

Биз ҳозирданоқ 2022 йилги мавсум учун тайёргарлик кўряпмиз. Вақти келиб бунинг самарасини албатта кўрамиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика