Latest news

18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  0 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 17:14Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун". Асосий таркиблар маълум!  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  3 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  1 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  22 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  32

Владимир Киликевич: "Динамо" устидан ФИФАга арз қилганим йўқ" News

Владимир Киликевич: "Динамо" устидан ФИФАга арз қилганим йўқ"

Биринчи даврада «Динамо» сафига келиб қўшилган украиналик яримҳимоячи Владимир Киликевич жамоани тарк этди.
Клуб футболчи билан ўзаро келишган ҳолда легионерга жавоб бериб юборди. Футболчи жамоани тарк этар чоғида, клуб расмий сайти учун интервью берди.

- Владимир, жамоани тарк этаётган экансиз. Бу борада нима дея оласиз?

- Ҳа, клуб билан ўзаро келишган ҳолда «Динамо»ни тарк этаяпман. Балки, жамоа ўйинимдан қониқмагандир.

- Жамоа, хусусан Самарқанддан қандай таасуротлар қолди?

- Самарқанддан яхши таасуротлар олдим. Бу шаҳар ҳақида Украинада бўлганимда ҳам кўп эшитгандим. Шаҳар тарихий обидаларга бой, чиройли эканлиги билан бир умр ёдимда қолади. «Динамо» мухлисларидан ҳам миннатдорман. Афсус, биринчи даврада кутилган ўйинларни мухлисларга кўрсата олмадик. Аслида юқорироқ ўринларни банд этишимиз керак эди. Бу борада иккинчи даврада «Динамо»га омад тилайман.

- «Динамо» устидан ФИФАга арз қилганингиз ҳақида маълумотлар янграганди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- ФИФАга? Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, мен бундай иш қилганим йўқ. Бунга сабаб ҳам кўрмаяпман. Шунчаки, клуб билан келишган ҳолда шартномани тўхтатдик.

- Бошқа жамоалардан таклиф борми?

- Давралар оралиғида «Бухоро» машғулотларида иштирок этгандим. Ушбу жамоадан таклиф бор. Иккинчи даврани айнан ушбу клубда бошласам керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика