Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  18 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Виталий Левченко: "Ҳозир барча жамоалар курашяпти" News

Виталий Левченко: "Ҳозир барча жамоалар курашяпти"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Ҳозир барча жамоалар 100 фоиз кучи билан ўйнамоқда, балки ундан ҳам кўпдир. Рақибнинг иштиёқи юқори даражада бўлди. Биз эса ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана билмадик. Бошқа томондан эса нималар борасида ишлаш кераклигини кўриб олдик. Навбатдаги ўйинларга ҳам жиддий тайёрланиб, ғалабаларга эришишимиз керак. Ўйинда йигитлар ютишни исташди, аммо барча нарса ҳам ўхшагани йўқ. Режа қилинган барча ишни бажара олмадик. 

- Бугун жамоада биринчи ўринга чиқиб олиш имконияти бор эди, бироқ буни амалга ошириб бўлмади. Бу жамоанинг кейинги кайфиятига қандай таъсир ўтказиши мумкин?

- Бу футбол. Сен юқори даражада ўйин кўрсатаётган бўлсанг, ҳар қандай ҳолатга тайёр туришинг керак. Ҳозир бу нормал ҳолат. Жамоалар бор кучи билан курашишяпти. Турнир жадвалида юқори қисмида ҳам, ўртада ҳам, қуйи томонларда ҳам рақобат бор. Ҳамма жамоалар очколар учун ўйнашмоқда. Қўрқинчли ҳеч нима содир бўлгани йўқ. Навбатдаги ўйинга тайёрланамиз. Рақиб осон бўлмайди. Таслим бўлмаймиз. 

- Ўйин давомида одатда Сизни асабий ҳолатда кўрмагандик. Бугун Сиз биринчи бўлимда жуда кўп асабийлашдингиз. Иккинчи бўлимда ҳимояда сусткашликлар кўрина бошланди. Бу паллада йигитларга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Бугун жамоа гол ўтказиб юбормади. Нолга ўйнадикми, демак, ҳимоя ўз вазифасини яхши бажарган бўлади. Албатта, камчиликлар бўлади. Масалан, рақиб таркибида Займович каби тўпурар футболчилар бор. Нолга ўйнаганимиз учун ҳимояда ўзгаришлар қилишдан маъно кўрмаяпман. Ҳимоячилар бир-бирини яхши тушунишяпти. Агарда ўзгаришлар бўлса, ҳолат ҳам ўзгариши мумкин. Ҳар доим рақибни ҳисобга олиш керак. Бугун рақиб ҳужумчилари ақлли футбол намойиш қилишди, вазиятлар яратишди. Бунинг ёмон жойи йўқ. Асосийси - хатолар голга олиб келгани йўқ. 

- Арабули иккинчи бўлим бошларида алмаштирилди. Бунга сабаб нима?

- У Австралия чемпионатидан келди. У ерда май ойида чемпионат тугаганди ва шундан кейин у таътилда бўлди. Шу сабабли унинг жисмоний ҳолатида камчиликлар бор, тез чарчаб қолди. Унинг ўрнига тушган футболчи эса ўйинни тезлаштириб берди. Бизда уни ўз ҳолатига қайтариб олишимиз учун вақт бор. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика