Latest news

00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  38 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  1 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  20 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  4 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  37 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим" News

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.
Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (8:9). Суҳбат ҳам айнан шундан бошланди.

– Терма жамоанинг муваффақиятсизлигини қандай қабул қилдингиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳалиям буни унута олмаяпман. Пенальтидан мағлуб бўлиш икки карра оғир. Ўзимиз айбдормиз. Фаворит эдик, аммо ўйинни 11 метрли зарбаларга қадар олиб бордик. Бу эса лотерея.

– Қўшимча бўлимларда нима бўлди?
– Стадионда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Айтишларича босимга дош бера олмаган кабел куйиб кетган экан. 15 дақиқача муаммони бартараф этишаётган вақтда биз захира ўриндиғи ёнида мураббийни гапларини эшитиб турдик.

– Нимага сиз зарба берувчи 5та футболчи орасида йўқ эдингиз?
– Мен бу борада у қадар тажрибали эмасман. Олдин "Днепр" сафида Украина кубоги доирасидаги "Александрия"га қарши ўйинда пенальти тепганман. Омадсиз чиққан. Ўшандан буён пенальти тепмай қўйгандим. Иорданияга қарши ўйинда ҳам тепишни истамагандим, аммо 7-бўлиб боришга тўғри келди.

– Ва гол урдингиз.
– Бутун қалбимни зарбага жойладим! Тўғриси тўп ёнига ишончсизлик билан бордим, гол ура олмайман деб қўрқдим.

– Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаганлар бўлдими?
– Атрофга қарамадим. Атайин душ тагида кўп турдим. Ўзимга келишга уриндим.

– Миржалол Қосимовнинг истеъфо берганини қачон билдингиз?
– Эртаси куни дўстим айтиб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишидан хабардор эмасман.

– Терма жамоа билан бир нечта мамлакатларга боргансиз. Энг экзотик жой?
– Шимолий Корея. Пхеньянга борганимда ғалати ҳолатларга дуч келдим.

– Масалан?
– Стадиондаги эркаклар бир хил кулранг костюмларда, болалар мактаб формасида. Агар тўп кореяликлар тушса бақириб, қарсак чалишади. Агар тўп бизга тушса шундай жимлик бўладики, шамолнинг дарвоза тўрини тебратаётгани эшитилади.

– Шаҳарни айландингизми?
Қанақа сайр, нималар деяпсиз?! Меҳмонхонани тарк этиш мумкин эмас эди! Аэровокзал биносидан чиққанимда шокка тушдим.

– Нимага?
– Атига иккита чироқ ёниқ турганди. Биринчиси – магазин олдида, иккинчиси – терма жамоани кутаётган автобус тепасида. Бўлди. Аторф эса тим қоронғу эди. Айтганча, аэропортда ноутбук, телефонлар, айпадларни топширдик. Ҳаттоки плеер ни ҳам ўзи билан олиб юриш мумкин эмасди. Худога шукурки Тошкентга катта акамга телефон қила олдим. Биз ташқи дунёдан узилиб қолганимизни ҳавотир олмасликларини айтдим.

– Сизнинг отангиз, "Алания" ва "Пахтакор"нинг собиқ ҳимоячиси Геннадий Денисов ҳамон "Олмалиқ"да ишлаяптими?
– Ҳа, Игорь Шквиринга ёрдам бермоқда.


Александр КРУЖКОВ суҳбатлашди 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика