Latest news

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  6 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  12 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик" News

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" барча жабҳада биздан кўра кучли жамоа. Ҳам ижрочилар бўйича, ҳам бошқа томонлама. Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди.

Аммо биринчи голда менимча сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хато қилдик. Иккинчи голда эса ҳакам хато қилди деб ўйлайман. Сабаби футболчи 5 метрдан йўлланган зарба вақтида қўлини олиб қоча олмайди. У ҳатто тўпни кўрмаганди ҳам.

Бизда ҳам деярли шундай вазият бўлди, аммо ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Ҳакамлар "Пахтакор"га ёрдам беришлари шарт эмас, улар шундоқ ҳам кучли.

- Кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек дастлаб ўйнамаймиз, кейинроқ ўйнаймиз деган ҳолатлар бўладими?
- Бугунги ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозир бироз танаффус бўлади. Балки бу танаффус вазиятни яхши томонга ўнгланишига ёрдам берар. "Андижон" ҳақида олдиндан нимадир дейиш имконсиз. У ерда ҳар соатда ўзгаришлар бўлади. Бугун тушгача ўйнамаслигимиз керак эди, тушдан кейин ўйнайдиган бўлдик. Балки Андижонда инвесторлар топилар ва ҳеч бўлмаса энг зарур нарсалар учун пул берилар.

Темур Усмонов бугун камида 10 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди? У ҳар бир вазиятдан кейин ўйиндан узилиб қолади. Ҳимоячилар ўз ўрниларига боришгунча улгурмай қолгандир", - дейди Виктор Кумиков.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика